Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Обид Жўрабоев: “Мухлислар “Навбаҳор”нинг ўз майдонидаги ғалабасини соғинишди”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Coca Cola Суперлига 21-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади. Мазкур ўйинга жамоамиз аъзолари жиддий тайёргарлик кўришмоқда. “Лочинлар”нинг навбатдаги машғулотлари якунлангач, наманганликларнинг  тажрибали ҳимоячиси Обид Жўрабоев бўлажак учрашув борасида ўз фикрларини билдирди.

Машғулотларда барчамиз астойдил тер тўкяпмиз. Чунки бўлажак баҳсда зафар қучиб, ишқибозларни қувонтиришимиз шарт. Боиси, мухлислар “Навбаҳор”нинг ўз майдонидаги ғалабасини соғинишди.

Тўғри, “Динамо”нинг 2-давра ўйинларида омади келмай, мағлубиятлар гирдобидан чиқолмаяпти ва айни пайтда турнир жадвалининг қуйи поғонасида бормоқда. Аммо рақибни менсимаслик, хотиржамликка берилиш яхшиликка олиб келмаслиги футболда кўп маротаба ўз исботини топган. Шунинг учун самарқандликлар билан бўлиб ўтадиган учрашувга жиддий тайёргарлик кўряпмиз.

Навбаҳор АГМК расми 4

Мухлислардан “Динамо”га қарши кечадиган баҳсда стадионни тўлдирган ҳолда, жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларини илтимос қиламан.

Биз – футболчилар эса уларнинг ишончларини оқлаш, зафар қучиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

“Навбаҳор” – “Динамо” учрашувига ташриф буюриб, бизни 12-ўйинчи сифатида қўллаб-қувватланг, азиз мухлислар!

     “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.             

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:10, 27.09.2019.
Ўқилди: 2867 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.