«Ювентус» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 саралаш босқичи доирасида Украинага қарши бўлиб ўтган ўйинда (1:2) фаолиятидаги 700-голни урди.
Португалиялик ўйинчи футбол тарихида ушбу маррани забт этган олтинчи футболчига айланди.
Роналдудан ташқари бразилиялик — Ромарио ва Пеле, австриялик Йозеф Бицан, германиялик Герд Мюллер ва венгриялик Ференц Пушкаш ҳам фаолияти давомида 700тадан ортиқ гол урган.