Кириш Регистрация

Ҳабиб ёки Фергюсон? Ким ғалаба қозонди?UFC жангчилари жавоб беришди

Баҳо:
+ | -1

Тез орада енгилмас Ҳабиб Нурмагамедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги тарихий жанг бўлиб ўтиши кутилмоқда. Ушбу жангда ким ғолиб чиқади? «MMA Today» нашри таниқлиUFC жангчилари томонидан ушбу тўқнашув тўғрисидаги билдирилган фикрларни эълон қилди. Биз эса, уни сайтимиз учун таржима қилдик.

Доминик Круз



 Балки ҳозир айтаётган сўзларим одамларга ёқмас, лекин Тони чинакам тентак. У қилган ишларининг оқибатини ўйлаб ўтирмайдиган даражада қўрқмас ва курашувчан жангчи. Уни зарбалар билан тўхтатиб қолишнинг иложи йўқ. Жанг пайтида унинг ижодкорлиги кўпинча қўл келганини барча гувоҳи бўлган. У иккилик зарбаларини ҳам оддий услубда йўлламайди. Бундан ташқари, Тони исталган рақибга қарши жангда тинимсиз босим ўтказади ва Ҳабиб ҳам бундан мустасно эмас. Ҳабиб унга қарши жангда чекинишга мажбур бўлади. Ҳабиб партерда қанчалар кучли бўлмасин Тони ўзига ишонган жангчи ва у истаганича жанг ўтказади. Унинг нима қилмоқчи эканлигини олдиндан билишнинг иложи йўқ.

Эдди Браво



Тони маторга ўхшайди. У бир кун тинмай машғулот ўтказиши мумкин. У ўз ишини севади. Ҳабибнинг бундан аввалги рақиблари партердан қочиш мақсадида жуда кўп куч сарфлагани боис, жангда мағлуб бўлишган. Тони улардан фарқли ўлароқ партердан қочмайди. Керак бўлса, партер холатида ҳам устунлик қилишга интилади. Бу жангнинг янада қизиқарли бўлишини таъминлайди.

Жорж Сан-Пиьер



Бу жуда қизиқ жанг бўлишига Шубҳам йўқ. Кимнинг ғолиб чиқиши айта олмайман. Бу жангда ўз услубини биринчи планга олиб чиқиш жуда муҳим. Тони ўзининг тиза ва  тирсак зарбаларидан унумли фойдаланишга урунади. Ҳабиб эса, рақибини бошқариш учун бор эътиборини қаратади. Улардан бирини ғолиб бўлади дейиш жуда қийин.

Кевин Ли



Ўйлашимча Ҳабиб уни ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этади. Муддатидан аввал ғалаба қозониш борасида бирор нарса дейиш қийин, лекин Ҳабиб ушбу жангда ғалаба қозониши аниқ. Мен Ҳабибни кураш борасида кучли деб ҳисоблайман. Тони Ҳабибни енгишни истаса, тинмсиз ўз позициясини ўзгартириши лозим. Спор кўзи билан қараласа, ушбу жанг амалга ошиши лозим. Ҳабиб ва Тони тўқнашуви исталган кечанинг базагига айланадиган жангги айланишига ишончим комил.

Дастин Порье



Икки хил услубга эга жангчилар тўқнашуви. Ўйлсашимча, Ҳабиб рақибга ҳар доимгидек босим уюштиради. У кучлироқ ва у Тонининг устида бўлиши аниқ. Тони бундан аввал ҳам мағлубиятга учраган ва Ҳабиб ҳам уни мағлуб қила олади. Тўғри, Тони ижодкор жангчи, бироқ Ҳабиб тик туганда ҳам катта талофат етказа оладиган даражада ҳавфли ва партерда Тонига ҳеч қандай имкон йўқ. Бу жуда қизиқ жанг бўлиб кўринаётган бўлсада, Ҳабиб ғолиб чиқиши кундек равшан.

Бен Аскрен



Менимча Ҳабиб унби додини бериб қўяди. Шундай бўлсада, Тони кўпинча мени ҳайрон қолдирган. Балки, яна хатó қилаётгандирман? Тони Ҳабибнинг рақибларидан фарқл ўлароқ, Кураш ва зарба уйғунлигини ўзида жамлаган жангчи. Шундай бўлада, Ҳабиб жангни биринчи сонияларданоқ партерга кўчиради. Тони оғиритувчи услубларни қўллашга урунсада, Ҳабибнинг ҳимоясини ёриб ўта олмаса, керак. Тони бирин кетин услубларни қўллашга урунаётганда Ҳабиб кучли зарбаларни Бериша давом этади ва рақибига катта талофат етказади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:21, 15.10.2019.
Ўқилди: 8498 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5779]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4155]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3747]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3436]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3406]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [3069]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3052]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2626]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2528]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.