Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Ўзбекистон МТЖ Сингапурни йирик ҳисобда таслим этди»

Баҳо:
+ | -

Саноқли соатлардан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатига саралаш доирасига Сингапурга қарши майдонга тушади. Яманга қарши ўйиндаги йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин бугунги ўйиндан ҳам кўп нарса кутаётганимиз бор гап.

ВАЗИФА МУШКУЛ ЭМАС

Бугунги ўйинда ғалаба қозониш, аслида, мушкул иш эмас. Сингапур билан бундан олдин икки марта учрашганмиз ва иккаласида ҳам зафар қучганмиз. Саккизта гол уриб, 3 та тўп олиб чиққанмиз. Иккита ўйинда саккизта гол — Сингапур дарвозасига бемалол қаторлаштириб гол ура олишимизнинг исботидир. Аслида ҳам, Вадим Абрамовнинг аввалги бошқарувидаги терма жамоа Сингапурни бемалол мағлуб эта оларди. Фақат кейинчалик, ўша Самвел Бабаян келганидан кейин футболимиз ортга кетди. Ниҳоят, Абрамов қайтди ва умид қиламизки, терма жамоани камида аввалги даражасига олиб чиқади. Бунинг учун эса бугун Сингапурни ҳеч бир қийинчиликсиз мағлуб этиш керак.

Дастлабки вазифа — тезкор гол уриш. Ана шунда худди Яман билан бўлган ўйиндаги каби рақиб очилишга мажбур бўлади ва бизда яна имкониятлар туғилади.

Иккинчи вазифа — прессинг. Замонавий футболда прессинг кўп нарсани ҳал қилиб беради. Рақибнинг тўп билан кўп муомала қила омаслигини, энг муҳими, қўпол  хатоларга йўл қўйилишини таъминлайди. Фақат бунинг учун футболчиларимиздан аниқлик ва тезкорлик талаб қилинади.

Учинчи вазифа — тартибли футбол. Кеча Португалияни мағлуб этган Украинанинг ўйинини кўргандирсиз. Терма жамоамиздан ҳам ана шунга ўхшаш чиройли ва тартибли футбол талаб этилади. Тўпни бир-бирига узатишда аниқликка амал қилиш, ҳуда-беҳудага тўпни йўқотмаслик зарур. Ҳужумга тезкорлик билан ўтиш ҳам рақибни довдиратиб қўяди, ҳам очиқ зоналар пайдо бўлишига замин яратади.

Қолаверса, ҳимоядан чиқишда таваккал қилмаслик жуда муҳим. Тўпни дарвозабонга хавфли ҳолатда қайтармаслик, рақиб футболчиларини алдашга уринмаслик, охиригача тўп учун курашиш талаб қилинади.

Қолаверса, бир марта самара бермаган усулга қайта-қайта мурожаат қилиш тўғри эмас. Масалан, борди-ю иккинчи қаватда рақиб биздан устунлик қилаверса, рақиб жарима майдонига киришнинг бошқа йўлларидан фойдаланиш лозим. Бирда бўлмаса бирда ўхшаб қолади, деб қанотдан рақиб жарима майдонига кераксиз узатмаларни амалга оширавериш вақтни бой беришдан бошқа нарса эмас, қолаверса, бекорга куч сарфлаш ва имкониятдан маҳрум бўлиш деганидир.

Хулоса қилиб айтганда, бугун Абрамов тактикани ўзгартирмайди. Яманга қарши тактика Сингапурга қарши ўйинда ҳам ўзини оқлаши мумкин гарчи рақиб бу тактикага қарши чора кўрган тақдирда ҳам. Таркибда ҳам катта ўзгариш йўқ. Футболчилардан эса яна юқори кайфият, иштиёқ талаб қилинади, холос! Жаноб Абрамов, умид қиламизки, футболчиларга Сингапурни бемалол енга олишимизни уқтиргансиз, бугунги рақиб биз мағлуб этишимиз шарт бўлган рақиб, ютсак, қувониб кетадиган рақиб эмас. Бугунги миссия ижобия якун топишига ишонамиз. Ишонамизки, ўйиндан кейин мақола сарлавҳасидаги қўштирноқларни олиб ташлаймиз.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:26, 15.10.2019.
Ўқилди: 10970 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.