Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси сафарда "СКА-Нева"га қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келди - 3:3.
Ғолибни аниқлаш учун овертаймга мурожаат этилди ва айнан овертаймда Яценко томонидан киритилган шайба якунда Евгений Попихин жамоасига қимматли бўлган 2 очкони келтирди.