Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

“Жонли сайтлар”, дунёдаги энг тез интернет ёхуд Токио Олимпиадасида бизни нималар кутмоқда?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Сиз ҳаёлан келажакда пайдо бўлиб қолганмисиз ёки замонамизнинг энг сўнгги техника ютуқлари мужассамлашган шаҳаридачи? Кеча Япония пойтахти Токио шаҳрида журналистлар учун келаси йили бўлиб ўтадиган XXXII Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига бағишланган пресс-брифинг бошланди. Брифингнинг биринчи кунида ташкилий қўмита вакиллари дунёнинг турли чеккаларидан ташриф буюрган журналистлар хаёлида келаси йилги Токио қиёфасини жонлантира олишди.

Пресс-брифингга Миллий олимпия қўмитаси ҳисобидан юртимизнинг етакчи ОАВларида фаолият олиб бораётган журналистлар ҳам жўнатилган. Тадбир давомида ташкилотчилар мусобақада журналистлар учун яратилган қулайликлар, баҳслар трансляцияси қандай техника ютуқлари ёрдамида амалга оширилиши хусусида батафсил гапириб ўтишди. Аҳамиятлиси, Токио-2020 ташкилий қўмитаси ўйинлар давомида тўлиқ ва узликсиз ишлайдиган ультра 5G интернет, яъни дунёдаги энг тез тармоқни ваъда қилишди.

Маълумки, Токио дунёдаги энг гавжум ва аҳолиси кўп шаҳарлардан. Шубҳасиз, Олимпиада пайтида шаҳардаги аҳоли сони яна бир неча миллионга ортиши мумкин. Бунда транспорт ва логистика бўйича муаммо бўлиш эҳтимоли мавжудлиги сайёҳларни ташвишга солиб қўйиши турган гап. Мезбонлар бу муаммо ечими учун тайёрланган ўта қулай ва тезкор транспорт тизими ҳақидаги тақдимот давомида берилган маълумотлар кўпчиликнинг ҳайратини янада оширди.

Шунингдек, Токио Олимпиадасининг бошқалардан ажралиб турадиган яна бир жиҳати унда илк бор барча беллашувларни онлайн томоша қилиб бориш имкониятини яратувчи “жонли сайтлар” ишга туширилишида. Бунда барча мухлислар параллел равишда ўтаётган исталган мусобақани махсус иловалар орқали томоша қилиб бориш имкониятига эга бўлишади. Кечаги брифинг мана шу каби техник масалаларга бағишланди. Бугундан меҳмонлар учун мусобақалар бўлиб ўтадиган спорт объектлари, Олимпия шаҳарчаси ва шаҳарнинг Олимпиадани қабул қилишдаги барча имкониятларини очиб беришга қаратилган медиа-тур ташкил қилинмоқда.

 
Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 09:29, 16.10.2019.
Ўқилди: 1498 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.