Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта
18/02 22:45 Қорабоғ - Ньюкасл
18/02 23:15 Ан-Наср (СА) - Аркадағ
18/02 23:15 Ал-Аҳли Доҳа - Сепоҳон
19/02 01:00 Олимпиакос - Байер
19/02 01:00 Брюгге - Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт - Интер

Бутунжаҳон ҳарбийлар ўйинларининг биринчи кунида 4 та медаль жамғардик

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хитойнинг Ухань шаҳрида навбатдаги Бутунжаҳон ҳарбийлар ўйинлари старт олди. Дунёнинг 150 га яқин мамлакат вакиллари иштирок этаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам асосий таркиб билан қатнашмоқда.

Бугун мусобақанинг биринчи кун беллашувлари ортда қолди. Эътиборлиси, дзюдочиларимизнинг ушбу кунда кўрсатган ажойиб натижаси бизни умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринга олиб чиқди.

Баҳслар давомида -66 килограмм вазн тоифасида икки ўзбек дзюдочилари Артём Штурбабин ҳамда Муҳриддин Тилововнинг финалгача етиб келгани кўпчиликнинг диққат-марказида бўлди. Ўзига хос “ўзбекча финал”да Штурбабиннинг қўли баланд келди. Шунингдек, -73 килограмм вазн тоифасида Ҳикматиллоҳ Тўраев олтин, -52 килограммда эса Диёра Келдиёрова бронза медаллари билан тақдирланди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобида биринчи кундан сўнг 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари мавжуд.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 14:14, 20.10.2019.
Ўқилди: 2132 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.