Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Александр Хомяков: "Андижон ҳалқи футболни севади. Биз уларни хурсанд қилишимиз шарт!"

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

22-тур доирасида бўлиб ўтган "Насаф"-"Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги ўтказилган матбуот анжуманида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков ўйин ҳақидаги фикрлар билан ўртоқлашди

- Албатта, хафаман. Ўзбекистон Кубоги баҳсида ҳам, бугун ҳам ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қола олмадик. Иккита стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Ҳимояга кўпроқ урғу қаратган эдик. Лекин, нафақат ҳимоя, балки бошқа чизиқларда ҳам сусткашликка йўл қўйдик. Ўйин мобайнида кўпроқ ҳимояландик. Айтарли битта ҳам голга тортадиган вазият содир эта олмадик. Шу боисдан, "Насаф" ҳақли ғалабага эришди деб бемалол айта оламан.

- "Андижон" жамоаси олдига қандай вазифа қўйилган?

- Олдимизга юқорироқ ўринни эгаллаш вазифаси қўйилган. Олдимизда 4 та учрашув бор ва ўша учрашувларнинг барчасини ўз майдонимизда ўтказамиз. ФИФА кунларидаги дам олишлар бизнинг зараримизга ишлади.

- Жамоа таркибидан кўнглизни тўқми?

- Биринчи даврадаги таркибни айтарли ўзгартирмадик. Биринчи даврада қандай таркиб тўп сурган бўлса, ҳозир ҳам деярли ўша футболчилар тўп суришмоқда.

- "Насаф" жамоаси билан Лига Кубогида ҳам баҳс олиб боргансизлар. Ўша пайтдаги жамоа билан ҳозирги "Насаф"да қандайдир ўзгариш борми?

- "Насаф" жамоасини қандай ўйин намойиш этишини биламиз. "Насаф" жамоанинг кучли ва кучсиз тарафларини биламиз. Шу боисдан уларнинг қанотдан ҳужум уюштиришига қаршилик кўрсатишимиз керак эди. Қолаверса, қарши ҳужумга ҳам жуда хавфли ўтади. Шу боис майдон марказида ўйнашга қарор қилганди, ҳужумларини қайтариш учун. Бироқ, биз ўйлаган режа амалга ошмади.

- Шаҳзод Убайдуллаев "Динамо" жамоасига ҳам, "Сурхон" жамоасига ҳам гол киритганди. Бугун эса ёрқин ўйин намойиш эта олмади.

- Афсуски, бугун унинг ўйини чиқмади. Ҳужумчи гол уриш учун ярим ҳимоя вакиллари вазият билан таъминлаб туриш керак. Лекин, бугун ундай бўлмади. Бугун нафақат Убайдуллаев, балки, бутун жамоа яхши ўйин намойиш этмади.

- "Андижон" жамоасида шароитлар ва вазифалар қанақа?

- Ҳар бир учрашувда жозибадор ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Чиройли ўйинлар орқали ғалабага эришиб, мухлисларимизни хурсанд қилиш асосий мақсадимиз. Андижонда футболни севишади. Мухлислар доим биз билан бирга. Шу боис, уларни хурсанд қилишга мажбурмиз!

- Жамоангиз қолган тўртта учрашувни уйда ўтказади. Бу жамоага қўл келса керак?

- Шунга умид қиламан. Иккита учрашув ўтказганимиздан кейин терма жамоа ўйини сабабли яна танаффус юзага келади. Ўша юзага келган танаффусдан ҳам унумли фойдаланиб, қолган икки турда ҳам ижойиб натижа қайд этишимиз керак.

Киритилди: 13:51, 21.10.2019.
Ўқилди: 2622 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.