Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

100 миллион евро?!

Баҳо:
+ | -

Футбол оламидаги сўнгги йилларда бир нечта 100 миллиондан ортиқ нархга сотиб олинган футболчиларнинг барчаси ҳам ишончни оқлай олдими? Бугун ушбу мавзуга қисқача тўхталиб ўтамиз. 2-қисм

Филиппо Коутино 120 миллион евро



«Барселона» узоқ муддат «Ливерпул» ярим ҳимоячисини кўзлаб юрган бўлсада, фақатгина 2018-йилдагина унинг транфсерига қўл уришди. Бразилиялик футболчи католония клуби учун 120 миллион еврога тушган бўлсада, ҳеч ким унинг трансфернинг қиймати ҳақида ўйламас, барчанинг Коутинодан кўнгли тўқ эди. Афсуски, барчаси ўзгача бўлиб чиқди. Тўгри, футболчи қишки трансферлар чоғида «Барселона»га ўтгач, мавсум сўнггига қадар ажойиб ўйин намойиш этди, бироқ янги мавсумда Коутинони таниб бўлмай қолди. Дарҳақиқат, футболчи майдонда ўзига мос позиция топа олмай қийналавергач, секин-аста заҳирадан муқим жой ола бошлади. Ўтган мавсумдаги «ЙЧЛ»даги омадсизликдан сўнг, «Барса» ўз тарихидаги энг қиммат футболчилардан биридан қутилишни ўйлаб қолди. Католония клуби қанчалар урунмасин, бу ишни уддалай олишмади. Коутино учун ҳеч ким 100 миллион евро тўлашни истамади. Оқибатда, клуб уни «Бавария»га сотиб олиш шарти билан ижарага бериб юборди.

Киллиан Мбаппе 135 миллион евро


Франциялик футболчи ҳозирда трансфермаркет сайти томонидан дунёнинг энг қиммат футболчиси сифатида қайд этилганидан хабарингиз бор. Дарҳақиқат, Мбаппе ёш бўлишига қарамасдан майдонда ақл бовар қилмас ишларни осонлик бажармоқда. Фантастик тезлик, кучли зарба ва совуққонлик сингари устунликларга эга футболчи ПСЖ клубининг энг омади хариди саналади десак, адашмаган бўламиз. Шундя бўлсада, Мбаппе жамоани бир ўзи тортиб юрадиган даражада етакчи футболчига айланганича йўқ. Унинг ажойиб ўйинлари ҳам ПСЖга ЙЧЛ совринини ютиб беришда қўл келмаяпти. Футболчининг Париж клуби билан тузган шартномаси 2022-йилга қадар мўлжаланган бўлиб, агарда Мбаппе ўз шартномаси сўнгига қадар шу темпда тўп сурса, ўз трансферини тўлиқ оқлайди. Энг муҳими у эндигина 20 ёшга тўлди ва унинг кариераси хали олдинда. ПСЖ футболчини жамоада сақлаб қолса, ва унинг футболчи бўлиб ўсиши учун шароит яратиб берса, Роналду ва Месси давридан сўнг, айнан Мбаппе катта эҳтимол билан биринчи рақамли футболчига айланади.

Роналду 117 миллион евро

«Реал Мадрид» жамоасида барча рекордларни янгилаган португалиялик футболчи «Ювентус» клубига ўтгач, ўз фаолияти давомида энг камтарин мавсумни ўтказди. Қаҳрамонимиз «Ювентус»ни узоқ кутилган ЙЧЛ ғолиблигига етаклай олмаган бўлсада, жамоаси учун жуда катта маблағ ишлаб беришга муваффақ бўлди. Роналду номи туширилган футболкалар сотувининг ўзиданоқ клуб бир сутка давомида 27 миллион евро ишлаб олганини инобатга олсак, «Ювентус» Ронладунинг трансферидан катта даромад олди. Шундай бўлсада, клуб мухлислари Криштиянудан узоқ кутилган ЙЧЛ ғолиблигини кутишмоқда. Ўтган мавсумда футболчининг «Атлетико Мадрид» дарвозасига киритган 3 та голини инобатга олмаса, айтарли ҳеч қандай каромат кўрсатганича йўқ. Бу мавсумда Криш ўзи учун ноқулай позицияда ҳаракат қилиб бўлсада, жамоаси учун ёрдам беришга бел боғлаган. Ҳозирча унинг трансфери борасида фикр билдиришга эрта.

Антуан Гризман 120 миллион (Бонуслар билан)



«Атлетико Мадрид» клубида узоқ муддат топ даражадаги футболчига айланишни орзу қилган қаҳрамонимиз ўзи истаган даражага кўтарила олмади. Тўғри, терма жамоа сафида Мундиалда ғолиб чиқишни уддалади бироқ, дунёнинг биринч рақамли футболчиси бўлишни уддалай олгани йўқ.


Айнан шу мақсадда «Барселона» сафига ўтган қаҳрамонимиз мавсум бошида сермаҳсуллик намойиш этган бўлсада, Лео жамоага қайтгач, яна иккинчи планда қолиб кетишни бошлади. Энг ачинарлиси шундаки, Гризман янги жамоадошлари билан тил топишиб кетишда қийланмоқда. Бу эса, унинг ўйинларига ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Катта эҳтимол билан  Антуан Мессининг соясида қолиб кетадиган кўринади. Ҳозирда футболчи «Барселона»нинг янги етакчиси эмас, Мессининг янги жангчисига айланиб қолди. Ушбу қобиғни ёриб ўтиш учун эса, унга анча вақт талаб этилади.

Эден Азар 130 миллион евро (Бонуслар билан)



Бельгиялик футболчи ўзининг иқтидорини янги даражага олиб чиқиш учун айнан «Реал Мадрид»ни танлаган бўлсада, барчаси тамомила бошқа томонга бурулиб кетди. Азар Мадридда янги 7-рақам эгаси сифатида кутилгани учун катта босим остида қолиб кетди. Барча ундан ҳар учрашувда голлар кута бошлади. Бу эса, футболчининг руҳий холатини издан чиқарди. Агарда «Реал Мадрид» футболчининг трансфери учун 130 миллион евро тўламаганида, балки ўйин амалиётидан ҳам мосуво қолиши мумкин эди. Азар қанчалар иқтидорли бўлмасин, у янги Роналду бўлишни уддалай олмаяпти.

Жоа Фелиш 120 миллион евро



Антуаннинг клубдан кетиши «Атлетико Мадрид»да Фелишнинг даври бошланишига сабаб бўлди. Шу ўрнда «матрасчилар»нинг топқирлигига қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Клуб узоқ муддат жамоа етакчиси саналган Гризманнинг ўрнини ортиқча қийинчиликсиз тўлдиришнинг уддасидан чиқди.

19 ёшлик Жоа Фелиш сўнгги ўйинларда футболчи сифатида ўсишга эришгани кўзга ташланиб турибди. Бундан ташқари, Жоа ўсишда давом этмоқда ва келажакда клуб уни янада қимматроққа пуллаши мумкин. Умумий қилиб айтганда, Фелиш ўсишдан тўхтаб қолмаса, клуб учун ўз трансфери ортиғИ билан оқлашга қодир.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:42, 21.10.2019.
Ўқилди: 5016 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.