Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Роналдо издошлари

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик Роналдо ўз фаолиятини якунлагач, у тўп сурган 9-рақам кўплаб футболчилар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, ҳали-ҳамон ўзининг собиқ эгасини соғинаётган бўлса, ажаб эмас. Ҳўш «сўйлоқ»дан сўнг, ушбу рақам остида кимлар тўп сурди? Бугун ушбу саволнинг жавобини топишга уруниб кўрамиз.

Фред 39 та учрашув ва 19 та гол

Ушбу футболчини Бразилияда ҳеч қачон 9-рақамнинг ҳақиқий эгаси деб эътироф этишмаган бўлсада, факт фактлигича қолади. Бразилия терма жамоаси Сколари қўл остига ўтгач, жамоанинг якунловчи зарбасини бериш айнан Фредга ишониб топширилган, футболчи ушбу рақам остида илк расмий мусобақасида (2013-йил “Конфедерациялар кубоги) ишончли кўринган эди ва ўзининг 3 та голи билан Бразилиянинг чемпионлигига катта ҳисса қўшган эди. Афсуски, ЖЧ ўйинларида Фред сира ўзига ўхшамай қолди. Германиядан 7 та тўп ўтказиб юборилган учрашувдан сўнг, 3-ўрин учун бўлган ўйинда заҳирада қолган қаҳрамонимиз мусобақадан сўнг, ўзининг терма жамоадаги фаолиятига якун ясади.

Пато 27 та учрашув ва 10 та гол

18 ёшида Европани ўзига қарата олган Пато Бразилия футболи узоқ кутган 9-рақам эгаси бўлиши кутилган эди, лекин Пато фақат жароҳатлар борасида Роналдога тенглашиб олди холос. 2011-йилда илк бор 9-рақам остида «Копа Америка» мусобақасида иштирок этган Пато фақат 3-турга келибгина гол киритишга муваффақ бўлади. Плей-офф ўйинларида Эквадор терма жамоаси дарвозасини 2 бор ишғол қилган Пато Парагвайга қарши учрашувда жамоасига ёрдам бера олмади ва Бразилия пенальтилар церийасида мағлуб бўлиб мусобақани тарк этди. Ўша мусобақадан сўн, Пато терма жамоадан қайта чақирув олмади.

Луис Фабиано 45 та учрашув ва 28 та гол

Бразилия терма жамоаси постига Дунга келгач, айнан Луис Фабиано 9-рақамнинг янги эгасига айланди. Баланд бўйли, бақувват футболчи техник томондан кучли бўлмасада, керакли пайтда керакли жойда пайдо бўлишни уддалай олар эди. Айниқса, 2009-йилда бўлиб ўтган «Конфедерациялар кубоги» Мусобақасида футболчи ўзини тўлиқ намойиш эта олди. Мусобақа давомида 5 бор рақиблари дарвозасини ишғол этган Фабиано Роналдунинг ўрнини боса оладигандек кўринган бўлсада, орадан бир йил ўтиб мундиал ўйинларида ўзини кўрсата олмади. Бразилия Чорак финалда ўз юришини тўхтатган бўлса, Луис Фабиано мусобақадан сўнг, терма жамоадаги фаолиятига нуқта қўйди.

Адриано 48 та ўйин 27 та гол

Афсонавий ҳужумчи иқтидор борасида Роналдо билан бир ҳил даражада бўлган бўлсада, ўз имкониятларини тўлиқ намойиш эта олмагани жуда ачинарли.
Қаҳрамонимиз 2008-йилда Бразилия терма жамоасининг 9-рақам эгасига айланган Адриано 2010-йилда бўлиб ўтган ЖЧ саралашида иштирок этган бўлсада, айтарли ҳеч нарса намойиш эта олгани йўқ. Ортиқча вазн муаммосига дучор бўлган футболчининг клублардаги фаолияти орқага кетган бўлсада, қаҳрамонимиз 2010-йилга қадар 9-рақамни ҳеч кимга топширгани йўқ.

Габриел Жезус 35 та ўйин ва 17 та гол

19 ёшида Бразилия терма жамоасининг биринчи рақамли ҳужумчисига айланган Жезус Гвардиола қўл остидда ҳам тактик ҳам жисмоний тарафлама ўсишга эришгани рост. Тўғри, у Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган мусобақада ўзини кўрсата олмади, бироқ ўз юртида бўлиб ўтган қитъа чемпионатида 9-рақамга мос ўйин намойиш этди. «Манчестер Сити» футболчиси Роналдонинг ўрнини боса олмаса, ундан ҳеч ким хафа бўлмаслиги аниқ. Ахир «сўйлоқ» сингари футболчилар 100 йилда бир марта туғилади!

Шунингдек 9-рақам остида Вагнер Лав, Жонас, Диего Тарделли сингари футболчила тўп сурган бўлсада, улар жуда кам учрашув ўтказгани боис алоҳида тўхталиб ўтирмадик.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:37, 28.10.2019.
Ўқилди: 4940 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.