Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» клуби сардори Леонель Месси ўтган ҳафтада Аргентинанинг «Tik Sport» нашру учун интервью бериб ўтди. Ушбу интервью давомида қаҳрамонимиз кўплаб мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди.
ВАР футбол учун керакми?
ВАР аслида учрашув ҳакамларининг тўғри қарор қабул қилишлари учун кўмак бериши лозим, бироқ ҳозирча бу мослама ҳакамликни енгиллатгани йўқ. Афсуски, ВАР бўлишига қарамай, сўнгги қарорни майдондаги бош ҳакам қабул қилмоқда. Бу эса, вазиятлар тўлиқ ойдинлашишига йўл қўймаслиги аниқ. Ўйлашимча, ВАР жуда яхши мослама, бироқ ундан тўлиқ фойдаланишни уддалай олишмаяпти.
ЖЧ ғолиблиг ҳақида орзу қиласанми?
Албатта, ўз фаолиятим давомида ЖЧда ғолиб чиқишни жуда истаяпман. Шундай бўлсада, ушбу натижани қайд этиш учун ўз фаолиятимдан тубдан ўзгартирмаган бўлар эдим. Яратган менга берган ютуқлардан кўнглим тўқ. Биз нима истаксак ҳам, барчаси ўзгармай ўз ўрнида қолаверади. Катта футболга кириб келишимдан олдин, ҳозир эришган ютуқларимни орзу ҳам қилмаган эдим. Яратган менга орзуларимдан ҳам ортиғроқ омад ва зафарлар тақдим этди. Ундан бунинг учун минаддорман.
2014-йилдаги мундиал ёдингдами?
Айнан ўша мусобақа менинг терма жамоадаги энг яхши даврларимдан эсдалик бўлиб қолади десам, адашамган бўламан. Бизда ажойиб жамоа мавжуд эди. Терма жамоадаги йигитлар ўйиндан завқ олишар, майдонга фақат футболдан лаззат олиш учунгина тушар эдик.
Тўғри, биз финал учрашувида мағлубиятга учрадик, бироқ бу футбол ва унда ҳамма нарса ғалаба билан ўлчанмайди. Энг муҳими намойиш этаётган ўйинингиздан завқ олиш.
Аргентина терма жамоаси сафида бир неча бор финалларда мағлубиятга учраш қанчалар ёқимсиз?
Биз «Копа Америка» ва ЖЧ финалларида тўп сурганмиз. Бу кичик натижа эмас. Финаллар биз учун жуда аламли якунланган бўлсада, биз доиммо катта ғалабаларга жуда яқин келганмиз. Афсуски, мусобақаларнинг финал қисмида бизга кўпинча омад етишмади. Баъзи финалларда ўзимизнинг хатолатимиз туфайли иккинчи ўринда қолиб кетдик. Умид қиламанки, олдиндаги мусобақалар орқали Терма жамоа учун соврин ютишга муваффақ бўламан. Ўйлашимча кейинг «Копа Америка» мусобақасида ғолиб чиқишимиз мумкин. Ўз уйимизда бўлиб ўтадиган мусобақада ғолиб чиқишимиз шарт. Ҳозирда жамоамизга янги қон қуйилмоқда. Таркибимизда ёш ва иқтидорли футболчилар етарли.
Энг қадрдон жамоадошларинг сифатида кимларни кўрсата оласан?
Менимча Роналдиньо! Илк бор 16 ёшимда «Барселона» кийиниш хонасига кирганимда, футбол юлдузларини кўриб ўзимни йўқотиб қўйгаман. Айнан ўша лаҳзада менга биринчи бўлиб Рони ёрдам қўлини чўзгани ҳали-ҳамон ёдимда. Унинг руҳий далдалари сабабли ўзимни анча енгил ҳис этганман. Ўша воқеядан сўнг, майдонда ва унинг ташқарисида доиммо уни излар эдим. Афсуски, биз узоқ вақт мобайнида бир жамоада тўп суришга муваффақ бўлмадик. Ҳозирда Луис Суарез билан яқин дўстлармиз. Бизнинг фарзандларимиз ҳам тенгдош. Шу сабабли, Оила аъзоларимиз билан бирга кўпинча бирга тушлик қиламиз.
Барча даврларнинг энг кучли ҳужумчиси ким?
Роналдо чинакам феномен эди! Унинг тўп билан муносабатда бўлиши ва ўйинни ўқий олиш қобилиятига ҳавас қилмасликнинг иложи йўқ. Айнан у мен билан ҳужумчилар орасида энг кучлиси.