Кириш Регистрация

Футбол тарихидаги энг кучли ҳакамлар

Баҳо:
+ | -

Ҳамюртимиз Равшан Эрматовнинг одил ҳакамлиги уни  дунёга тезда танилиб кетишини таъминлаб берганидан хабарингиз бор. ЖЧларда ишлаш бўйича яққол пешқадам саналадиган Эрматов сўзссин футбол олами тарихида кучли ҳакам сифатида қолади. Хўш яна қандай ҳакамлар ушбу спорт турида катта машхурликка эришган? Бугун шу саволга жавоб излашга уруниб кўрамиз.

Ховарт Уэбб

2010-йилнинг ўзида ЖЧ финали ва ЕЧЛ финалини бошқарган илк ҳакам сифатида тарихдан муқим жой эгаллаган қаҳрамонимиз ўзининг қаттиқ қўлиги билан ажралиб туради. Шиддатли АПЛ ўйинларида чиниққан Уэбб ўзи бошқарган учрашувларда кўринмасликка урунар, майдонда кураш олиб боришга қаршилик қилмас эди. Полиция сержанти сифатида фаолият олиб боруччи ҳакам 2014-йилда ўзининг ҳакамлик фаолиятига якун ясади. Ҳозирда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларида фаолият олиб бормоқда.

Шандор Пуль

Афсонавий венгриялик ҳакам кўплаб мутахассислар томонидан дунёнинг барча замонлардаги энг кучли рефериси деб тан олинган бўлсада, ҳозирги авлод ушбу ҳакам ҳақида деярли маълумотга эга эмас. Ўз фаолияти давомида 1994-йилда бўлиб ўтган ЖЧ финалини бошқарган ҳакам, қаторасига 4 маротаба дунёнинг энг кучли рефериси деб эътироф этилган. Шандор Пуль ўйин давомида футболчилар билан мулоқотдан қочмас, вазиятларни чигаллаштирмасликни ҳуш кўрувчи ҳакам бўлгани боис, кўплаб ўта қалтис учрашувларда айнан уни ҳакам этиб тайинлашар эди. 1998-йилда профессионал ҳакамликдан кетган венгер ўз фаолиятини Венгрия футбол федерациясида давом эттирди.

Ким Милтон Нилсон

Энг кўп ўйин ўтказган ҳакамлардан бири саналадиган Милтон Нилсон кўпчиликнинг ёдидан кўтарилиб кетган бўлса, ажаб эмас. Нилтон ўз фаолияти давомида 153 бор терма жамоалар ўйинида ишлаган бўлса, 54 бор ЙЧЛ баҳсларида ҳакамлик қилишга муваффақ бўлгани таҳсинга сазовор.

Ўзининг жуда сермаҳсул фаолияти мобайнида қаҳрамонимиз 1994-йилда бўлиб ўтган УЭФА кубоги в 2004-йилда бўлиб ўтган ЕЧЛ финалларида ишлаган бўлсада, бирор маротаба қўпол хатога йўл қўймаган. У ҳакамлик учун сўнгги нуқта саналадиган 45 ёшга қадар ўз фаолиятини давом эттирди. Ҳозирда Нилсон ўз юртида маиший теҳника дўконида мененжер сифатида фаолият олиб бормоқда.

Маркус Мерк

Ўз даврининг энг кучли ҳакамларидан бири саналаган немис, ўзининг совуққонлиги ва кескин қарорлари билан тезда машхур бўлиб кетган эди. Одатий ҳаётда тиш доктори сифатида меҳнат қилгани боис, у майдонда совуқ бош билан қарор чиқарар, ҳеч қачон ҳиссиётларга берилмаслиги билан қолганлардан ажралиб турар эди.

Ўз фаолияти давомида 3 бор дунёнинг энг кучли ҳаками деб эътироф этилган Мерк 6 бор Бундеслиганинг энг кучли рефериси деб ҳам тан олинган. Сўнгги бор 2008-йилда ҳакамлик қилган Мерк ҳозирда Туркия спорт телеканалларидан бирида эксперт вазифасида фаолият олиб бормоқда.

Пьерлуиджи Коллина

Футбол тарихидаги афсонавий юлдузлар сингари футболнинг юзи саналадиган италиялик ҳакам ҳақида эшитмаган мухлис бўлмаса керак. 1977-йилда ҳакамлик фаолиятини бошлаган қаҳрамонимиз энг нотинч биринчилик саналмуш «А серия»да бир неча бор жонини ҳатарга қўйиб бўлсада, ҳалолликни таъминлай олган инсон сифатида барчанинг ҳурматига сазовор бўлган. Коллина ўз фаолияти давомида «Атланта олимпиадаси» финалида, 1998 ва 2002-йилларда бўлиб ўтган ЖЧ финалларида ишлабгина қолмай, 1999-йилда бўлиб ўтган ўша машхур «Бавария» «Манчестер Юнайтед» клублари ўртасидаги ЕЧЛ финалини ҳам бошқариш бахтига муяссар бўлган. Қаҳрамонимиз нақд 6 бор дунёнинг энг кучли ҳаками деб тан олинган ва у ҳозирда ҳалол футболнинг рамзига айланган инсон сифатида халқаро ҳакамлар қўмитасида фаолият олиб бормоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:47, 29.10.2019.
Ўқилди: 7880 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.