Дарҳақиқат, спорт оламидаги машхур инсонларнинг дўстларининг аксарияти таниқли инсонлар бўлиши табиий хол. Замомнавий футболдаги кўплаб футболчиларнинг ҳам бундан мустасно эмас. Хўш улар қайси соҳанинг етакчи инсонлари билан дўст? Бугун ушбу саволга жавоб излаб кўрамиз.
Ҳабиб Нурмагамедов ва Роналду
Доғистонлик УФC чемпиони ёшлигидан Мадриднинг «Реал» жамоасининг мухлиси эканлигини бир неча бор интервьюларда ошкор қилганидан хабарингиз бор. Бундан бир неча йиллар илгари, Ҳабиб ва Роналду ўртасида ижтимоий тармоқларда алоқа ўрнатилган бўлса, кўп ўтмай ўз касбининг усталари ҳаётда учрашишди. Аввалига Мадридда меҳмон бўлган Ҳабиб футболчи билан бир неча соат суҳбатлашиб ўтирган бўлса, кўп ўтмай улар Америка Қўшма Штатларида ҳам қалин дўстларга ҳос суҳбат қуришди. Тўғри, Роналду Ҳабибнинг Саудия Арабистонида бўлган жангида иштирок эта олмади, бироқ бунинг учун спортчидан омма олдида узр сўраб қўйди. Ҳозирда Криш ва Ҳабиб ўртасидаги дўстлик тобора ривожланиб бормоқда.
Роналдунинг шахсий музейида Ҳабибнинг ўша машхур бош кийими бўлса, Криш ўзининг бир нечта футболкасини дўстига совға қилишга улгурган.
Андрей Шевченко ва Силвио Берлускони
Украина футболи афсонаси ва Силвио Берлускони ўртасидаги алоқалар дўстона эканлиги бир қарашда тушунарли. Силвио Шевченко тўп сурган «Милан» жамоаси раҳбари ва Шева эса, унинг севимли футболчиси. Шундай бўлсада, бу инсонлар ўртасидаги дўстлик бундай заиф нарсалар устида қурилмаган. Италияга янги келган чоғида Шевченконинг кўплаб муаммоларини ҳал этиб берган Берлускони футболчининг оддий ва камтарин йигитлиги учунёқтириб қолади. Шевченко ҳам ўз навбатида Италия сиёсати раҳбари билан самимий суҳбатлар қурар, унга Украина ва Россиядаги ҳаёт ҳақида сўзлаб берар эди. Ушбу дўстлик шу даражага бориб етдики, Шеванинг турмуш қурушига атаб берилган зиёфатни шахсан Силвионинг ўзи саройида ташкиллаштириб берди. Бундан ташқари, Андрейнинг катта ўғлининг чўқинтирган отасига айланди. Ҳозирда Украина терма жамаосини бошқараётган собиқ футболчининг айтишича, улар ўртасидаги дўстлик янада мустаҳкамлашган. Шеванинг айтишича, улар ҳар ҳафта бир бор бўлсада, телефонда узоқ суҳбат қуриб туришади.
Месут Ўзил ва Ражеб Эрдоган
Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилувчи Месут Ўзил ва Туркия президенти Эрдоган ўртасидаги учрашув Европа матбуотида узоқ вақт тренд мавзуга айланганидан хабарингиз бор. Эрдоган Лондонга келгач, келиб чиқиши турк бўлган Месут Ўзил билан учрашиб суҳбатлашишни ихтиёр этади. Унинг чақирувига катта мамнуният билан рози бўлган Ўзил ўз либоларидан бир нечтасини Туркия етакчисига совға қилади. Бу инсонлар ўртасида бошланган алоқалар тез фурсатда дўстликка айланиб кетади. Ушбу воқеядан сўнг, немис нашрлари Ўзилнинг ушбу ҳаракатини жуда қаттиқ қоралаб чиққан бўлсада, Ўзил Туркия раҳбарига бўлган ҳурматини билдиришда давом этди ва Эрдоган жаноблари ва уларнинг оила аъзолар билан Истанбулда тушлик қилди. Кўп ўтмай эса, ўзининг никоҳ тўйида гувоҳ бўлишини Туркия президентидан илтимос қилди. Энг қизиғИ шундаки, Эрдоган жаноблари футболчининг сўзларини икки қилмади ва ўз турмуш ўртоғИ билан Месут Ўзилнинг никоҳ тўйида гувоҳ сифатида иштирок этди.
Девид Бекҳам ва Гай Ричи
Афсонавий футболчи ва машхур режжисиор ўртасидаги дўстлик алоқлари ўрнатилганига деярли 10 йилдан ошмоқда. Ўзининг кинолари билан кўплаб нуфузли танловларда ғолиб чиққан Гай Ричи нафақат Девиднинг балки, Бекҳамлар оиласининг ҳам қалин дўсти ҳисобланади. Британиядаги энг машхур икки инсонинг тезда тил топишиб кетишларига Бекснинг Ричи суратга олган реклама роликларида иштирок этишидан бошланган эди. Аввалига кадр ортида бошлаган дўстона алоқалар ҳозирда ҳамкорликка айланиб кетган. Ҳозирда Ричи ва Девид бир нечта реклама компанияларига асос солишган ва уларни ривожлантиришда давом этишмоқда. Бундан ташқари, Гай Ричи Девидни кино оламида ҳам юлдуз даражасига олиб чиқиш ҳақида бош қотирмоқда ва Бекҳам ҳам бунга қарш эмас.