Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Дам олиш кунлари қатор терма жамоаларимиз учун маданий тадбирлар ташкил этилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Маълумки, айни пайтда барча спорт турлари бўйича терма жамоамиз вакиллари Токио Олимпиадасига тайёргарлик йўлида тинимсиз меҳнат қилишмоқда. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳафтанинг дам олиш кунлари атлетларимиз учун қатор маданий тадбирлар ташкил қилиб бермоқда.

Жумладан, якунига етган ҳафта синхрон сузиш бўйича терма жамоамиз вакиллари Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрига ташриф буюришди. Спортчиларимиз у ерда «Кумуш» операсини мароқ билан томоша қилдилар. Маълумот учун, синхрончиларимиз бугун тунда Сунгапурга ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун жўнаб кетишади.

Шунингдек, Грузияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари учун Боржоми сиҳатгоҳида сайр ташкил қилинди. У ернинг шифобахш сувига ортиқча таъриф бериш шарт бўлмаса керак. Шу тариқа дзюдочиларимиз машғулотлардан чалғиш билан бирга мусаффо тоғ ҳавосидан баҳра олиб қайтишди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчиларимизни муносиб қўллаб-қувватлаш йўлида мана шундай маданий тадбирларни ташкил қилишда давом этади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:39, 11.11.2019.
Ўқилди: 1939 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.