"Манчестер Юнайтед", "Барселона" ва "Атлетико" "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингега қизиқмоқда, деб хабар тарқатди L’Equipe.
Манбага кўра, инглиз ва испан жамоалари футболчини ёзда харид қилишмоқчи. "Ренн" эса 17 ёшли футболчини 30 млн еврога баҳолаган.
Камавинга "Ренн" тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда у 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.