Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Ҳабиб уни нима тинчлантиришини айтди

Баҳо:
+ | -2
Бўлим: СПОРТ

Россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагамедов Москвада бўлиб ўтиши кўзда тутилган УФC турнири олдидан мухлис ва журналистлар билан учрашди ва уларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди.

Тони билан жанг ҳақида тўхталиб ўтсангиз. Жанг қачон бўлиб ўтади?

Тўғриси, жанг борасида музокаралар бошланганига анча вақт бўлди. Менга келаси йилнинг март ойида Лас-Вегас шаҳрида жангни ўтказишни тавсия қилишди. Мен уларга Лас-Вегас Конор билан жангдан сўнг, мени жаримага тортишгани учун расмий кечирим сўрашсагина рози бўлишимни айтдим. Агарда шартимга кўнишмаса, бошқа исталган шаҳарда жанг қилишга тайёрман. Агар менинг жаримга тортилган миллион доллар пулимни қайтаришсагина март ойида бўлиб ўтадиган УФC кечасида октагонга чиқишим мумкин.

Сен нима учун Конорнинг Москвадаги ҳунарларига эътибор қаратмадинг? Сенингча сизлар ўртангизда яна жанг бўлиб ўтадими?

Мен унга жавоб қайтаришдан ҳеч қандай наф йўқ деб ҳисоблайман. Нима қилиш керак бўлса, барчасини амалага оширдим. Сўз билан жавоб қайтариш менинг услубимда эмас. Реванш борасида ҳам ўз қарашларим бор. Мен ушбу камарга эга чиқиш учун 10 та жангда ғалаба қозонишга мажбур бўлдим. Агарда у ҳам кетма-кет 10 бор ғалаба қозонса, биз яна жанг қилишимиз мумкин.

Ҳабиб сен нега Россия байроғини ўзинг билан олиб чиқмайсан?

Яхши савол. Мен анчадан бери шу саволни кутаётган эдим. Келинг очиқчасига гаплашиб оламиз. Россия байроғини елкасида кўтариб чиқиб барчанинг олдида ўзини кўрсатаётган спортчилар талайгина топилади, бироқ менинг улардан фарқим бор. Мен ҳеч кимнинг нафсониятига тегмайман, қарияларга қўл кўтармайман, спиртли ичимликларни сотмайман ва уларни реклама ҳам қилмайман. Мен ўз юртимни ўз услубимда намойиш этаман. Агар сен байроқ билан чиқсанг ватанпарвар бўлиб қолмайсан. Байроқни қўлга олишдан олдин ҳам бир нечта вазифаларни бажаришинг лозим.

Ҳабиб сени нима тинчлантиради?

Аллоҳни ёдга олишгина қалбимдаги барча муаммоларга ечиб бўлади.

Ҳабиб фаолиятингни қачон тугатишни режалаштиряпсан?

Менимча тез орада жангчилик фаолиятимни ўз якунига етказсам керак. Узоғи билан яна иккита жангда иштирок этишим мумкин. Умид қиламанки, ўз камаримни Ислам Маҳачевга қолдириб кетаман. Шу йўсинда истафета унинг қўлига ўтади. Бу орқали биз устозимиз Абдулманнап Нурмагамедовни ММА ва УФC тарихига киришини таъминламоқчимиз. Шу кунга қадар бирорта мураббийнинг шогирдлари Камарни бирин-кетин қўлга киритмаган. Ҳозир Ислам 15-поғонада бормоқда. Унинг тезроқ кўтарилишини ва чемпионликни қўлга киритишини истайман.

Фаолиятингни якунлагач, нима билан машғул бўлишни режалаштиряпсан?

Мен ҳозирданоқ бу борада ишларни амалга оширяпман. Бир нечта режаларимни амалга оширишга ҳам муваффақ бўлдим. Тўғри, барчасини амалга ошириш учун вақтим камлик қилмоқда. Умид қиламанки, фаолиятим якунлангач, йўқолиб қолмайман.

Ҳабиб янги вазн тоифасига кўтарилишни ва янги камарларни қўлга киритишни истамайсанми?

Мен барча вазн тоифасидаги камарларни қўлга киритишни истайман, бироқ инсон ўз имкониятларини тўғри баҳолаши лозим. Бир вақтнинг ўзида иккита қуённинг ортидан қувишни истамайман.  Ҳозирги вазнимда ҳам қилишим керак бўлган ишларим талайгина ва ҳали жуда кўп нарсаларни исботлашим зарур.

Агарда UFC жангчиси бўлмаганингизда, ҳаётингиз қай даражада ўзгариб кетган бўлар эди?

Мен 16 ёшимдан бошлаб спорт билан жиддий шуғулланишни бошлаганман. Унга қадар билиб олишга интилар эдим. Агар спорт билан шуғулланмаганимда ўзимга ёқадиган касбнинг эгаси бўлишим мумкин эди. Очиғи, бу ҳақида сира ўйлаб кўрмаган эканман.

Сен жуда катта имкониятларга эга бўлсангда, негадир ҳайрия ишлари билан деярли шуғулланмаясан. Бунинг сабаби нимада?

Яратган бизни яхшилик қилишга ундаган. Яхшлик икки хил бўлади. Яширин ва ошкора. Яширин яхшилик ошкора қилинганидан анча устун туради. Менинг хайрия ишларим сир бўлиб қолгани маъқул. Шундай бўлсада, бизда ошкора яхшилик маън этилмаган. Тез орада жуда катта хайрия ишларини амалга оширишни режалаштиряпмиз. Гап нима ҳақида кетаётганини тез орада билиб оласан.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 16:29, 12.11.2019.
Ўқилди: 6170 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.