Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Вадим Абрамов: «Агар футболни кўтаришни истасак, кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ЖЧ саралаши доирасида Фаластинга қарши кечган баҳсдан сўнг (2:0) матбуот анжуманида иштирок этиб, фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин сизга ёқди, деб ўйлайман. Шахсан мен учун уч кун олдинги мағлубият ҳали унутилганича йўқ. Йигитларга ғалаба учун раҳмат. Ҳисоб ўйинга мос бўлди, деб ўйлайман.

Сўнгги дақиқаларда футболчиларда чарчоқ аломатлари сезилаётганлиги ҳаида...

Гап шундаки, охирги дақиқаларда тўпни назорат қилиш керак ва бу ишни майдоннинг рақибга тегишли қисмида амалга ошириш лозим. Ҳозирча футболчилар буни тушуна олмаяпти. Бу ишни тўғриласа бўлади ва биз йиғинлар давомида шунга ҳаракат қиламиз.

Ҳозир фақат олдинга қараш лозим. Олдинда эса Чемпионлар лигаси ўйинлари бор ва биз янги номзодларни кўришда давом этамиз. Агарда ҳимоя яхши ўйнаса, Одил марказда қолади.

Иккита гол уриб олгандан сўнг ўйинни бироз ташлаб қўйдик. Бундай ўйинда бизда имкониятлар бўлиши лозим эди. Афсуски охирги узатмалар ўтмай қолди. Ҳар қандай жамоа рақиб берган имконият доирасида ўйнайди.

Саудия Арабистони термасига қарши жавоб ўйинидаги имкониятларимиз ҳақида...

Японияга қарши кечган ўйинда вазият бошқача эди. Ўша вақтда биз Осиё Кубогидан ўтгандик, мен бир ярим йил давомида жамоани бошқариб тургандим ва анча тажрибага эга эдик. Ҳозир эса вазият бироз бошқача. Футболчиларимиз етарлича иқтидорли эканига шубҳа қилмайман. Вақт ҳаммасига баҳо беради. Футболчилар клубдан келади ва уларнинг ҳолати клубларга боғлиқ. Олти ойдан сўнг нималар бўлишини айта олмаймиз. Тошкентда бўлган ўйиндан хулоса чиқарсак, ўйин томонлама Саудиядан паст эмасмиз. Тўғри, жазирама бўлади, аммо улар ҳам «противогаз» кийиб ўйнамайдику!

Мартда Қозоғистон билан ўртоқлик ўйини ўтказамиз. Саудия Арабистони Бразилия билан ўйнамоқда. Агар футболни кўтаришни истасак, кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишимиз лозим. Ҳозирча режа бор, аммо клублар манфаатига зид иш қилмасликка интилмоқдамиз. Арвеладзе билан бу мавзуда гаплашиб олдик. «Пахтакор» Чемпионлар лигасида қанча узоққа борса, ўзбек футболи фойдасига бўлади. Клублар йиғинлари вақтида биз ҳам Амирликларда бўламиз ва рақиб топиб, ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:38, 19.11.2019.
Ўқилди: 8197 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.