Англиянинг «Ливерпуль» клуби ўз стадиони бўлмиш «Энфилд» сиғимини оширмоқчи. Айтилишча, 60 минг нафар мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган қурилиш ишлари амалга оширилиши кутилмоқда.
— Биз стадионимизни янада каттароқ қилишни хоҳлаймиз, бу эса кўплаб мухлисларга Европадаги энг яхши ўйинларни Жаҳон миқёсидаги спорт иншоотида томоша қилиш имконини беради, — дейилади клуб баёнотида.