Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Одатга айланайотган ғалати холат

Баҳо:
+ | -

Исталган спорт тури бўлмасин, чемпионликни қўлга киритишдан кўра уни ушлаб қолиш мушкулроқ. Ушбу атама футболга ҳам юз фоиз талуқли десак, адашамган бўламиз. Айниқса, сўнгги ЖЧда ғолиб чиққан жамоаларнинг кейинг мундиалда ишлари сира юришмаяпти. Бугун бироз ўтмишга назар соламиз.

Бразилия 1966-йил

Барчаси айнан Бразилия терма жамоасидан бошланган эди. Англияда бўлиб ўтган мусобақага амалдаги чемпионлар сифатида ташриф буюрган чарп тўп афсунгарлари ўртамиёна гуруҳда қолиб кетишган эди. Тўғри, у пайтга келиб Бразилияда авлодлар алмашинуви кузатилаётган ва давлат сиёсий муаммолар гирдобида қолган эди. Балки, шу сабаб ушбу юрт вакиллари гуруҳдан чиқа олмаган илк амалдаги жаҳон чемпионларига айланган бўлишса, ажаб эмас.

Франция 2002-йил


Энг қизиғИ шундаки, Франция ушбу мусобақага қадар, қитъа чемпионлиги ва конфедерациялар кубогини қўлга киритган жамоа эди. Таркибида Анри, Зидан, Вилтор сингари ижрочилари бор жамоа илк учрашувда мундиалда дебютини ўтказаётган Сенегаллга имкониятни бой бериб қўяди. Ушбу тарсакидан ўзига кела олмаган французлар иккинчи турда Уругвай билан дуринг ўйнашади ва хал қилувчи турда Даниядан жавобсиз иккита гол қабул қилиб олишади. Энг ачинарлиси шундаки, ўз даврининг энг ҳужумкор жамоаси Япония ва Кореяда бўлиб ўтган мусобақани бирорта гол ҳам киртмай туриб тарк этади. Мусобақадан сўнг, Лемиер Франция терма жамоаси постини ўз истаги билан тарк этди.

Италия 2010-йил

Италия терма жамоасини 2006-йилдаги мундиал ғолиблигига бошлаб борган Марчелло Липпининг мусобақа старти олдидан терма жамоага қайтиши кўплаб мухлис ва мутахассисларда қизиқиш уйғотган бўлсада, ҳаммаси ўзгача кўриниш олди. Бир қарашда кучсиз гуруҳдан ўрин олган Италия гуруҳа сўнгги поғонада қолиб кетишга мажбур бўлди..

Аввалига Парагвай билан ўйинда мағлубиятдан зўрға қутулиб қолган Италия иккинчи турда Янги Зелландиянинг қаршилигини синдира олмайди. Учрашув давомида амалдаги чемпионлар қанчалар урунишмасин, сўнгги зарбани берувчи футболчи топилмади ва томонлар очколарни бўлишиб олишди. Тан олиш лозим, Италия биринчи турда ўзининг асосий даврозабони саналмуш Жанлуижи Буффони йўқотгач, гуруҳ ўйинларини иккинчи дарвозабон билан ўтказишга мажбур бўлишган ва Буффонинг йўқлиги ҳам натижага ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Ҳал қилувчи турда Словакия билан тўқнаш келган Италия учун дуранг  натижа ҳам плай-офф йўлланмасини тақдим этар эди, бироқ ўша баҳсда Италия 2 : 3 натижаси билан мағлуб бўлади ва мусобақани аламли тарзда тарк этади. Терма жамоанинг омадсиз иштирокидан сўнг, Липпи барча айбни ўз зиммасига олди ва кўп ўтмай истеъфо эълон қилди.

Испания 2014-йил

Ўзининг олтин даврини ўтказгам Испания футболи ҳам бу муаммони бартараф этишнинг уддасидан чиқа олмагани ажабланарли. 2014-йилда Бразилияга амалдаги ЖЧ ва «Евро» ғолиби сифатида ташриф буюрган испанлар ҳам ўз гуруҳларида қолиб кетишгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Испаниянинг олтин авлоди илк учрашувдаёқ Голландиядан 1 : 5 ҳисобидаги аянчли мағлубиятни қабул қилиб олган бўлса, иккинчи турда Чилига 0 : 2 ҳисобида мағлубиятга учрайди. Ҳеч нарсани ўзгартирмайдиган 3-тур ўйинида Австралия устидан ғалаба қозонган Испаниянинг ортга қайтишдан бошқа чораси қолмайди. Ушбу омадсизлик испаниялик мухлисалрни шок холатига тушириб қўйган бўлсада, Висенте Дел Боске ўз ўрнида яна 2 йил ўтиради ва 2016-йилдаги қитъа чемпионатидан сўнг истеъфога чиқади.

Германия 2018-йил

Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган мусобақага амалдаги чемпионлар сифатида ташриф буюрган Германиянинг имкониятларига ҳеч ким шубҳа қилмагани аниқ. Швеция, Мексика ва Жанубий Корея терма жамоаларига қарши гуруҳ босқичида тўп сурган жамоанинг гуруҳда қолиб кетиши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган бўлса, ажаб эмас. Аввалига Мексикага сенсацион тарзда мағлуб бўлган Германия Швеция устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлади, бироқ ҳал қилувчи учрашувда қитъадошларимиздан учралган мағлубият бутун немис футболини ларзага солиб юборади. Ушбу омадсизикдан тўғри хулоса чиқарган Германия терма жамоаси қисқа фурсатда ёшартирилган ва янги номлар билан бойитилган холда қайта тузиб чиқишни уддалагани таҳсинга сазовар.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:45, 25.11.2019.
Ўқилди: 4207 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.