"Милане" раҳбарияти бир нечта футболчиларнинг машғулотлардаги хатти-ҳаракатларидан норози. Бу ҳақда "Corriere dello Sport" ёзмоқда.
Гап ҳужумчи Анте Ребич ва ярим ҳимоячи Франк Кессье ҳақида кетмоқда.
Мураббийлар штабининг фикрича, футболчилар машғулотларга кам эътибор қаратишяпти. Хусусан, "Наполи"га қарши ўйиндан олдин машғулот пайтида улар телефон ўйнаб ўтиришган. Булар рўйхатида Лукас Билья ҳам бор.