Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Агар VAR аввалроқ ишга тушганда нима бўлар эди?

Баҳо:
+ | -

Бугунги кунда VAR системаси учрашувда ҳакамларнинг янада одилроқ қарор қабул қилишларини таъминлаб бераётганидан хабарингиз бор. Тасаввур қилиб кўринг, агар ушбу лойиҳа бундан бир неча йиллар аввалроқ кашф этилиб ва футболга тадбиқ қилинганда қанчадан-қанча машхур тўқнашувларнинг натижаси ўзгариб кетган бўлар эди?! Бугун VAR бўлганида ўзгача кўриниш олиши мумкин бўлган ўйинларни ёдга олиб ўтамиз.

Франция 1 : 1 Ирландия 2009-йил

Ҳакамлар томонидан энг катта хатога йўл қўйилган учрашув сифатида тарихга кирган баҳсни биринчи бўлиб ёдга оламиз. 2010-йилдаги ЖЧ саралашига чипталарни тақдим этадиган ўйинда Франция меҳмонда минимал натижада ғалаб қозонган бўлса, Ираландия Париждаги ўйиннинг асосий вақтида худди шундай ҳисобда ғалаба қозонади. Қўшимча бўлимларда эса, Тиери Анри очиқчасига тўпни қўли билан тўхтатиб олади ва Галласга узатади. Унинг зарбасидан сўнг ҳисоб тенглашади ва Ирландия ноҳақ тарзда мусобақадан маҳрум бўлади. Швециялик ҳакамларнинг ушбу қўпол хатоаси Францияни ЖЧга олиб чиққан бўлсада, шармандаликдан асраб қола олмади. Раймон Доменек шогридлари ЖАРда бўлиб ўтган мундиалда шармандали натижа қайд этиб гуруҳда сўнгги ўрин билан ортга қайтишга мажбур бўлишгани ҳеч ким сир эмас. Ирландия футбол федерацияси ушбу масала бўйича қанча ҳаракат қилган бўлсада, ўйин натижасига ўз таъсирини ўтказа олмагани жуда ачинарли. Агарда VAR бўлганида, Иралндияда ғолиб чқиш учун яхшиган имкон бўлар эди. О'ша учрашувнинг сўнггида катта руҳий ва жисмоний устунлик қилаётган ирландларда ЖЧ йўлланмаси учун қулай имконият пайдо бўлган бўлар эди.

Германия 4 : 1 Англия 2010-йил

ЖАРда бўлиб ўтган икки азалий рақиблар ортасидаги плай-офф ўйини кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Ўша учрашувнинг биринчи бўлиб сўнгида ингилизла 1 : 2 ҳисобида ортда қолишаётган эди. Қўшиб берилган дақиқаларда ҳозирда «Челси»га устозлик қилаётган Френк Лемпарт томонидан берилган зарба дарвозанинг юқори устунига тегиб чизиқни кесиб ўтади. Ҳакамлар эса, тоза голни инобатга олишмайди ва тайм немисларнинг ғалабаси билан якунланади. Ўша учрашув ҳақида Уэйн Руни интеэвюларидан бирида қуйидагича фирк билдирган эди. «Френкнинг голини барчамиз кўрдик, бироқ ҳакам кўргани йўқ. Мен уни кўришни истамади деб ҳисобламайман. Шунчаки унинг даражасидаги ўйин эмас эди. Гол инобатга олинмагач, кийиниш хонасида барчанинг кайфияти тушиб кетди. Биз ҳеч нарса ҳақида гаплашмадик ва индамай яна майдонга қайтдик. Агарда, ўша гол инобатга олинганда, биз руҳий устунлик эвазига бўлса ҳам ўша ўйинни фойдамизга ҳал этишимиз мумкин эди…»

Дарҳақиқат, ўша учрашувда ишлаган Уругвайлик ҳакам Хорхе Лориондо ва унинг жамоаси танафусда ҳисобга олинмаган голни кўргач, бошини чангаллаб қолгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

«Арсенал» 1 : 1«Портсмунт» 2003-йил

Агарда ВАР системаси 21-аср бошида кучда бўлганида, «Арсенал» ўзининг мағлубиятсиз мавсумидан маҳрум бўлиши аниқ эди. Қандай қилиб дейсизми? Ўша учрашувда Харри Реднапп бошчилигидаги «Портсмунт» нафақат ҳисобни очган, балки ўйин давомида тўлиқ устунлик қилган эди. Мавсум бошидаги учрсашув бўлгани боис, Арсен Венгер шогирдлари ҳали тўлиқ жамоавий ўйинни йўлга қўйиб олмагани боис ташаббусни «Портсмунт»га бериб қўйишади. Ўша учрашувда ишлаган британиялик ҳакамлар биригадаси ўйин тугашига 5 дақиқа қолганда Рабер Пирес томонидан ишлатилган симулияцияга ишонишади ва 11 метрлик нуқтани кўрсатади. Ўша учрашувдан сўнг, Англия футболи ҳакамлар қўмитаси арбитирларни бир нечта учрашувдан четлатишади. Ҳакамларнинг ўзи эса, вазиятни тўғри бахо бера олмаганини йиллар ўтиб тан олишади. Тўғри, агарда ўша учрашувда «Арсенал» мағлубиятга учраган тақдирда ҳам чемпионликни қўлга киритган бўлар эди, бироқ АПЛдаги рекор натижа ҳисобланувчи мағлубиясир церийага чек қўйилар ва Арсен венгернинг ҳаётидаги энг катта ютуқ йўққа чиққан  бўлар эди.


«Манчестер Юнайтед» 1 : 2 «Челси»

2010-йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган АПЛ доирасидаги баҳснинг қадри шу қадар баланд эканлигига ишониш қийин, бироқ ўша мавсумдаги чампион номи айнан шу ўйинда аниқлаштирилган десак, адашмаган бўламиз. Карло Анчелотти бошчилигади «Челси» ўша йили «қизил иблислар» билан чемпионлик учун охиригача кураш олиб боришган ва айнан юқорида зикр қилинган учрашувдаги ўйиндан ташқари холатда киритилган гол мусобақа ғолибини аниқлаб берган эди. Тенг курашларда кечган учрашувнинг иккинчи бўлимида Дидие Дрогба томонидан киритлган гол ўйин масаласини ҳал этган ва якунда «Челси» «Манчестер Юнайтед»ни бир очкога ортда қолдиради ва чемпионликни қўлга киритади. Агарда VAR сиситемаси ўша учрашувда бўлганида, яққол ўйиндан ташқари холат кўзга ташланган бўлар эди ва ўйин катта эҳтимол билан дуранг натижа билан ўз якунига етган ва «қизил иблислар» чемпионликни қўлга киритган бўлар эдими?! Яна ким билади дейсиз?

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:59, 28.11.2019.
Ўқилди: 4310 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.