Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Буюк рақамларнинг буюк егалари

Баҳо:
+ | -1

Футболчилар доимо ўзлари учун энг чиройли рақамларда тўп суришни ёқтиришади. Бугун ei,e оламидаги энг нуфузли рақамлар ҳақида гаплашамиз. Бир қарашда арзимаган фактор сифатида кўринадиган бу жиҳатнинг футболда тутган ўрни салмоқли. Бугун футболдаги баъзи бир рақамларни ўз ўйини билан абадий «ўзиники» қилиб олганлар ҳақида сўз боради.

Камтарин ва буюк 5-рақам



5-рақам деганда ҳамманинг кўз олдига “Реал Мадрид“даги Зидан келса, ажаб эмас. Турин супер клубидан Мадридга кўчиб ўтган Зайниддин Зидан рақам танлаб ўтирмайди, биринчи учраган 5-рақам билан ҳаракатлана бошлайди. Тўғрисиямда, у агарда 57-рақамни танлагани тақдирида ҳам ўша рақамни бренд даражасига олиб чиқа оладиган даражада иқтидорли  эди. Футбол оламида 5-рақамда тўп сурган кўплаб машҳур футболчилар бўлган, бўлади ҳам, аммо улар барибир Зизунинг соясида қолиб кетишади. Нега дейсизм? чунки Зидан даражасида тўп сура оладиган футболчи яна пайдо бўлишига ишониш қийин.
 
Ўз эгасини йўқотиб қўйган 9-рақам


Бу рақамнинг асл эгаси ким экан деган саволнинг жавоби йўқ бўлгани учун ҳеч ким ортиқча баҳслашиб ўтирмайди. Бу рақам футбол оламида шундай машҳурликка эга-ки, айнан шу рақамдаги футболчининг майдоннинг қайси позициясида ҳаракат қилишини дарров сезасиз. Бу рақам остида Ван Бастен, Ди Стефано, Ширер сингари футболчилар ажойиб мавсумларни ўтказишганидан кўпчиликнинг ҳабари бўлса, ажаб эмас.

Классик рақам деб юритулувчи 9-рақам остида кўплаб мега юлдузлар ҳаракат қилишган ва қилишмоқда. Шундай бўлсада, янги асрда кўҳна рақамнинг асл эгаси сифатида Роналдони кўрсатсак, адолатдан бўлар эди. «Сўйлоқ» 2002-йилдаги Мундиалда шундай тўп сурди-ки, мухлислар: «9-рақамнинг асл эгаси пайдо бўлибди»,- деб қувониб кетишди.

Энг муҳим ва энг чиройлли голларни киритган Роналдо ўз рақамига монанд соф хужумчи сифатида Осиё қитъасида ўтган ЖЧда ҳамманинг ёдида абадий қолди. Тўғри, ундан сўнг бир нечта ажойиб 9 рақамли футболчилар этишиб чиқди, лекин энди футбол ўзгарган, классик рақамнинг эгалари эндиликда соф хужумчи сифатида истасалар ҳам ҳаракат қила олмайдиган давр бошланган эди. Шундай экан, бу рақамга ҳос ўйин кўрсатган ҳужумчиларнинг сўнггиси бўлган Роналдони 9-рақамнинг эгаси сифатида қайд этдик

Афсонавий ва бефаво 10-рақам



Аввалари интернет, телевидения йўқ даврларда мураббийлар рақибнинг 10-рақамдаги футболчиси ким бўлишидан қатъий назар энг кучлиси бўлишини яхши билар, шу сабабдан чаққон ҳимоячилардан бирига 10-рақамдаги футболчидан кўз узмасликни кўрсатма қилиб беришар эди. Дарҳақиқат, бу рақамда кимлар ўйнамаган дейсиз, Марадона, Роналдиньо, Пеле, Платини, Зико, Пушкаш, ва бошқа супер, мега юлудузлар томонидан энг баланд чўққига чиқарилган рақамни юқорида келтирилган футболчилардан заррача қолишмайдиган янги асрнинг энг кучли футболчиларидан бири давом эттирмоқда. Сезганингиздек, гап Лео Месси ҳақида бормоқда.

Бир қарашда Месси бу рақам остида тўп сурган энг кучли футболчи десак, сизга эриш туюлар, бироқ «олдингдан оққан сувнинг қадри бўлмайди»,- деганларидек, кўп ўтмай Месси бутсаларини михга илганидагина унинг  нақадар буюк ўйинчи эканлигини чуқур ҳис этсак керак. Унгача у кўз олдимиздаги ажойиб футболчи бўлиб қолаверади…

Олифта ва ўзгача 7-рақам



Жорж Бест, Гаринча, Бебето, Литтбарски, Брайн Робсон, Раул, Андрей Шевченко, Луиш Фиго, Эрик Контана, Давид Бекҳам, ва Роналду….


Бу йигитларнинг қолганлардан фарқи шундаки, улар футбол оламига ўз услубини олиб кириш орқали ушбу спорт турини янада томошабоп ва машҳур қилиш учун улкан ҳисса қўшган. Юқорида номи зикр қилинган футболчилар 7-рақамнинг қийматини кўтиришган бўлса, Роналду уни бренд даражасигача олиб чиқди. Футболчи Манчестерда ҳам, Мадридда ҳам бу рақам остида шундай ўйин кўрсатдики, қолган жамоалар ҳам ўзларининг 7-рақамларини кимга топшириш ҳақида ўйланиб қолишди. Ҳозирда «Ювентус»да тўп сураётган «КР7» футболдан оламидан кетгач, анчагача 7-рақам ўзига мос футболчи топа олмай қийналиб қолиши аниқ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:26, 30.11.2019.
Ўқилди: 9347 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.