"Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович "Интер"нинг собиқ ҳимоячиси Марко Матераццидан қандай қилиб қасос олганини айтиб берди.
''Мен "Юве"да ўйнаётганимда, "Интер" билан учрашув ўтказганмиз. Матерацци ҳақиқий қотил каби ҳаракат қилиб мени жароҳатлади. У кучли футболчи эди, шунинг учун бу унга нормал ҳолат. Бу 2006-йилда содир бўлди. Жароҳатдан сўнг мен бироз вақт майдонни тарк этишга мажбур бўлдим ва "Юве" бош мураббийи Фабио Капелло: "Сени захирага оламан", - деди. Мен "Йўқ, мен ўйинни давом эттираман", - деб жавоб бердим.
Мен Матераццининг қасосини олиш учун майдонга қайтмоқчи эдим. Менга қилинган қўплолликлар ҳақида унутмайман. Бироқ, икки дақиқадан сўнг оғриқ чидаб бўлмас даражага келди. Мен ўйинни давом эттира олмадим. Шундан сўнг мен "Интер", "Барселона" ва "Милан" клубларида ўйнадим.
2010/11 йилги мавсумнинг биринчи дербисида яна "Интер" билан учрашдим. Бу менга куч берди. Аммо ўзингизни бошқара олмасангиз, бу жуда ёмон экан. Сиз ақлингизни йўқотиб, аҳмоқона иш қилишингиз мумкин.
Учрашувнинг иккинчи таймида шундай вазият бўлдики, Матерацци менга дуч келиб қолди ва мен унга таэквандо усулида зарба бердим. Уни шифохонага олиб кетишди. Бу ишимдан кейин Деян Станкович мени сўроққа тутди: "Нима учун бундай қилдинг?" Ва мен унга жавоб бердим: "Мен бу лаҳзаларни тўрт йил кутдим".