Мадриднинг “Атлетико” клуби 22 ёшли бразилиялик Бруно Гимарайнсга қизиқиш билдирмоқда.
Италиялик журналист Никола Скиранинг тарқатган маълумотига қараганда, “Атлетико” футболчи учун 30 миллион евро тўлашга тайёр.
Гимарайнс «Атлетико» Мадрид клуби билан 2025 йилгача шартнома имзолаши мумкин.
Аввалроқ «Атлетико Паранаэнсе» клуби футболчи билан шартномани янгиламоқчи эди, бироқ Гимарайнс рад этди.













