Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Джесси Лингард “Тоттенхэм” (2:1) ва “Ман Сити” (2:1) клубларига қарши ўтказилган учрашувдаги формаси ҳақида фикр билдирди.
"Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Аввалги формамга қайтганга ўхшаяпман. Жамоа машғулотларида ишлашни ёқтираман, майдонга чиқишни ва ғалаба қозонишни хоҳлайман. Футболчиларнинг формасида бироз пасайиш кузатилади, лекин аввалги формасига қайтиш учун мувозанатни сақлашга тўғри келади. Хурсандчиликка берилиб кетмаслигимиз керак, чунки, олдимизда узун мавсум турибди", – деди Лингард Sky Sports телеканалига берган интервьюсида.