Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Ачинарли мағлубиятлар

Баҳо:
+ | -

Футболда ғалаба ва мағлубиятлар доимо ёнма-ён бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Футболнинг асл жозибаси ҳам шундадир балки. Шунга қарамасдан айрим мағлубиятлар борки, ёдингизга тушганида кўнглингиз бироз ҳижил бўлади. Бугун ана шундай мағлубиятлар ҳақида қисқача

«Сток Сити» 6 : 1 «Ливерпуль»

2015-йилда бўлиб ўтган учрашувда Бренден Рожерс бошчилигидаги «Ливерпуль» яққол фоворит саналган бўлсада, жуда йирик ҳисобда мағлубиятга учрайди ва кўплаб мутахассисларни ҳайратда қолдиради. Энг қизиғИ шундаки, айнан ўша учрашув Стивен Жеррард учун «қизиллар» сафидаги сўнггиси саналар, мухлислар ўз кумирлари билан хайрлашиши мақсадидиа «Сток» майдонига ташриф буюришади.

Кутилмаганда, ҳисоб йириклашиб кетгач «Сток Сити» футболчилари Стивга гол уриш учун имконият яратиб бергани тахсинга сазовор. «Ливерпуль» ўз тарихидаги энг кучли футболчиларидан бирини ҳоккейда ҳам кам учрайдиган йирик мағлубият билан кузатиб қўйгани кўплаб ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас.

Германия 1 : 5 Англия

Бу терма жамоалар деярли бир асрдан бери принципал рақиблар саналишади. 2002- йилда қитъамизда бўлиб ўтган мундиал учун саралашда тўқнаш келган грандлар гуруҳдаги биринчи ўрин учун аёвсиз кураш олиб боришади.

Саралаш якунига 2 тур қолган, Германия гуруҳда этакчилик қилар, бир қарашда биринчи ўринни нақд қилгандек ҳис уйғотар, аммо инглизлар ҳаммасини чиппакка чиқаришни уддалашганини эътироф этиш жоиз.

 Мюнхенда бўлган учрашувда тезкор гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олган «немис машинаси» ғалабани чўнтакда деб ҳисоблай бошладими ёки бошқа сабабми ўйин давомидаўз дарвозасидан нақд 5 та гол олиб чиқишга мажбур бўлади. Ушбу мағлубиятдан сўнг немислар ЖЧга тўғридан-тўғри бориш ҳуқуқини йўқотишади ва ўтиш учрашувлари орқали мундиалга йўл олишади. Кейинчалик,Германия ОАВ Англиядан қабул қилиб олинган йирик ҳисобдаги мағлубиятни немис футболи тарихидаги энг шармандали ва аламли мағлубият дея эътироф этганидан ҳабарингиз бўлса, ажаб эмас. Дарҳақиқат, Германия терма жамоасининг ўз уйида бундай йирик ҳисобда аввал ҳам кейин  ҳам энгилганини ҳеч ким эслай олмаса керак.

“Манчестер Юнайтед 8 : 2 «Арсенал»

 

АПЛ ўзининг шиддатли ва муросасиз баҳслари билан миллионлаб мухлислар эътибор марказида туриши ҳеч кимга сир эмас. Шундай бўлсада, 2010-2011-йилги мавсумда бўлиб ўтган «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» клублари тўқнашуви АПЛ га ҳос бўлмаган натижа билан якунланган эди. Икки азалий рақиблар тўқнашувикутилмаганда «Қизил иблисларнинг» 8 : 2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган, ва кўплабрекордларнинг янгиланишига сабаб бўлган эди.Айнан ўша мағлубият Арсен Венгернинг курсисини қаттиқ силкитиб юборади. Ушбу мағлубият Венгернинг даври тугаганини билдирувчи қўнғироқдек узоқ вақт АПЛда муҳокама қилинди, бироқ клуб ўз мураббийига ишонишда давом этади

Бразилия 1 : 7 Германия

2014-йилдаги мундиал деганда кўпчилкнинг ҳаёлига айнан шу учрашув келиши аниқ. «Пентакампион»ларнинг ярим финалда Германиядан қабул қилиб олган мағлубияти мезбонлар учун бутун бошли   «миллат фожеаси»га айланиб кетган эди. 

Ўша аламлимағлубиятдан сўнг футбол қироли Пеле: «Бразилия футболи ҳали ҳеч қачон бу қадар ожиз қолмаган.»,-дегани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмагани аниқ.

3-ўрин учун бўлган баҳсда ҳам энгилган «салесао» футболчилари ва бутун Бразилия оғир аҳволга тушиб қолади… Тўғри, 2016-йилдаги Олимпияда ғолиблиги мухлисларни бироз руҳлантирди, аммо Германияга бой берилган учрашув ёмон тушдек одамлархотираласида абадий қолажак.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:21, 12.12.2019.
Ўқилди: 8361 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.