Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Футбол оламидаги авиаҳалокатлар

Баҳо:
+ | -

1979-йилда “Пахтакор”нинг самога сочилган юлдузлари ҳақида эслар эканмиз, юраклар алланечук бўлиб кетади. Дарҳақиқат, авиаҳалокатлар кўплаб кучли жамоаларни катта ҳаётдан олиб кетган. Бугун “Пахтакор-79” сингари ҳавога бахсиз ҳодиса қурбони бўлган жамоалар ҳақида сўз боради.

 

«Грин Кросс» 1961-йил

 

Чили футболига тамал тошларини қўйган клублардан бири «Грин Кросс» жамоаси 1961-йилда жуда оғир жудоликка учрагани кўпчиликнинг ёдидан ҳам кўтарилиб кетган эди, бироқ…

 

1961-йилнинг 3-апрел санасида Чилининг Осорио шаҳридан ортга Сантиягога қайтаётган жамоа самолиёти Лас-ластимас тоғли раёнида барча радарлардан йўқолиб қолади. Орадан 3 кун ўтиб Чили футбол федератсияси ва кўнгилилар томонидан ўтказилган қидирув ишлари самара бермайди ва футболчилар ва экипаждан иборат 22 инсон дараксиз йўқолганлар қаторидан жой олади. Орадан 1 йил ўтиб янда каттароқ маштабда ўтказилган қидирув ишлари фойда бермагач, «Грин Кросс» клуби футболчилари ва учувчилар ҳалок бўлгани маълум бўлади ва клуб ўз футболчиларининг оламдан кўз юмгани ҳақида расмий баёнот билан чиқади.

2015-йилда Чили тоғларини забт этиш учун Европадан келган алпинистлар томонидан топилган самолиёт қолдиқлари аввалига барчада катта қизиқиш уйғотади. Тарихчилар томонидан ўтказилган текширув ишларидан сўнггина самолиёт қолдиқлари «Грин Кросс» жамоасини Чили пойтахтига олиб кетаётган тайёрага тегишли эканлиги маълум бўлади. Ушбу воқея нафақат Чили, балки бутун Жанубий Америка матбуоти томонидан кенг муҳокамага сабаб бўлгани билан ёдда қолган десак, адашмаган бўламиз. «Грин Кросс»клуби раҳабрлари самолиёт парчаларининг бир қисмини клуб музейида салқаш учун ўзлари билан олиб кетишган.

 

“Стронгес” 1969-йил

 

1969-йилнинг баҳорида бутун Боливияни титратиб юборган бахтсиз ходиса юз берган десак, адашмаган бўламиз. Ўша даврларда “Боливия” футболи байроқдори ва энг катта қудратга эга клуби саналувчи “Стронгес” жамоасининг 16 та футболчи ва 3 та мураббийи анд тоғлари бағридаги Вилоко шаҳарчаси яқинида авиаҳалокатга учраб оламдан кўз юмади.

Бахтсиз ходиса умумий ҳисобда 69 та йўловчи ва 5 учувчининг ҳаётига зомин бўлгани ачинарли холат. Ўша даврларда Боливия муолиявий муаммолар қуршовида қолишига қарамай,  Президент Рафаел Мендосьнинг ташабусси билан бунёд этилган клуб ўзининг энг гуллаган даврларида бахтсиз ходиса қурбонига айлангани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилиб кетгани аниқ. Жамоа етакчилари нобуд бўлишган бўлсада, Мендось кўп ўтмай янги жамоани шакиллантиришни уддалади ва “Стронгес” яна бир неча йил “Боливия”нинг биринчи рақамли жамоаси сифатида шохсупадан тушмади.

 

“Торино” 1949-йил

Айни дамда Италиянинг “Торино” клуби “А серия”нинг ўртамиёна жамоаларидан бири эканлигидан хабарингиз бор. 1940-50 йилларда эса, бу жамоа Европани забт этган чинакам суперклуб мақомида эди. 1946,1947, 1948-йилларда кетма-кет ички биринчиликда ғолиб чиққан “Торино” футболчиларнинг деярли барчаси Италия терма жамоаси аъзолари бўлиб, ўша давр юлдузлари эди десак, адашамган бўламиз.

1949-йилда Португалияда маҳалий “Бенфика” ва “Торино” ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилади. Эртаси куни ортга қайтиб кетган клуб самолиёти Католонияда ёқилғи қуйиб олиш учун тўхтайди. Бир неча соатдан сўнг, яна йўлга чиққан тайёра Турин шаҳри остонасида соат тонгги 5 да қуюқ туман сабабли авиаҳалокат учрайди. Самолиёт бортида бўлган “Торино”нинг олтин авлод футболчиларининг барчаси (18 та) бир лаҳзада бу ёруғ дунёни тарк этгани ачинарли холат. Улардан ташқари жамоа мураббийлари ва журналистлар ҳам самолиёт парчалари тагида қолиб кетишади. Ўша учрашувга жароҳати сабабли олиб кетилмаган Лауро Томани инобатга олмасак, “Торино” жамоаси ўзининг барча замонлардаги энг кучли таркиби бир кунда жудо бўлган.

 

Ушбу бахтсиз ҳодисадан сўнг, клуб ўзини йўқотиб қўймагани ҳайратланарли. Чемпионат тугашига 6 та тур қолган ва “Торино” мусобақа жадвалини бошқариб турар эди. Жамоа раҳбалрари ўсмирлар ва ўринбосарлар таркибидаги футболчилар ёрдамида мавсум сўнгига қадар пешқадамликни сақлаб қолишгани таҳсинга сазовор.

 

“Манчестер Юнайтед” 1958-йил

 

“Қизил ибислар” тарихадаги энг катта жудолике сифатида тарихдан жой олган Мюнҳен фожеаси ҳақида хабарингиз бор.

Белград шаҳрида бўлиб ўтган уйиндан сўнг, “Басби болаларини” Манчестерга олиб кетаётган самолиёт Мюнҳен шахрида ёқилғи қуйиб олиш учун тўхтайди. Тайёра учувчилари қор ёғаётгани сабабли иккита урунишда ҳам ҳавога кўтарилишни уддалай олишмайди. Экипаж Командири тезроқ Манчестерга етиб олиш учун 3-урунишни амалга оширади. Самолиёт ҳавога кўтарилади, бироқ учиш учун етарли масофага кўтарилмай туриб қор ёғиши жадаллашиб кетади ва самолиёт ерга қулаб тушади. Оқибатда, тайёра бортидаги 44 йўловчининг 21 таси ўша ондаёқ ҳалокк бўлган бўлса, қолганлар тан жароҳати билан касалҳонага юборилади. Нафақат “Манчестер Юнайтед”, бали бутун Англия учун қаттиқ жудолик деб баҳоланган ҳалокат қурбонлари ҳали-ҳануз ёд этиб келинмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 02:28, 24.12.2019.
Ўқилди: 3471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.