Испаниянинг «Вильярреал» клуби ярим ҳимоячиси Пау Торрес фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
The Telegraph нашрининг маълумотига қараганда, Англиянинг «Манчестер Сити» клуби 22 ёшли испаниялик футболчини кузатмоқда.
Пау Торреснинг хизматига «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.
Торреснинг трансфер нархи 50 миллион евро атрофида бахоланмоқда.













