Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Лионель Месси: “Это’О айтган сўзлар тўғри чиқди” (интервью)

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси футболчи тез-тез интервью беришни хуш кўрмаслигидан хабарингиз бор. Шу сабабли, унинг фикр ва мулоҳазалари кўплаб футбол мухлис ва мутахассисларига қизиқ десак, адашмаган бўламиз. Бугун аргентиналик футболчи томонидан берилган энг сўнгги интервюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Мен Самуэлнинг айтган сўзларини яхши эслайман. Ўшанда у менга “сен гол киритадиган кунлар ҳали олдинда. Сабаби, ҳозир сенда жуда кўп имкониятлар мавжуд, лекин сен уларнинг барчасидан фойдаланмаяпсан”, деган эди. Бир кун келиб унинг айтганлари амалга ошди. Мен ўз имкониятларимни амалга оширишни бошладим.

Ҳар сафар майдонга чиқар эканман, гол киритиш ҳақида жуда кам ўйлайман. Асосан ўйин ҳақида бош қотираман.

Испания чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиш мусобақанинг савиясини инобатга олсак, бу ўзгача ютуқ. Очиғини айтсам, бу мен ўрнатган энг эътиборга молик рекорд.

Мен рақиб дарвозабонларни ўрганаман. Айниқса, жарима зарбалари чоғида ўзларини қандай тутушлари билан қизиқаман. Улар зарба чоғида ҳаракат қилишадими ёки ўз позицияларида қолишадими деган саволга жавоб олиш учун ҳам уларни кузатаман. Шунингдек, зарбага қандай реакция билдиришлари ва жонли деворни қандай ўрнатишлари ҳам мен учун қизиқ. Бунинг барчаси ҳақиқат. Энг муҳими эса, машғулотларда қаттиқ меҳнат қилиш. Мен айнан машғулотлар сабабли кучлироқ бўлиб боряпман".

Манба: Голос футбола
Киритилди: 03:56, 30.12.2019.
Ўқилди: 9747 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.