Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ишбилармон футболчилар

Баҳо:
+ | -

Одатда 35-40 ёш инсонлар учун даромад олишнинг энг қулай пайт ҳисобланади. Футболчиларда эса, тамомила акси. Улар шу ёшда ўз касбларидан айриладилар. Шунга қарамай, айрим футболчилар бор-ки, ўз пулларини  бизнес режаларга сарф этганча ёрқин келажакни таъминлашни бошлаб юборишган. Бугун ана шундай ишбилармон футболчилар ҳақида сўз боради.


Криштияну Роналду

Дунёнинг энг катта маош олувчи футболчиларидан бири саналувчи Криштияну Роналду 2013-йилдаёқ ўз келажагини таъминлаши кутилаётган бизнес режани амалга оширишга муваффақ бўлган. Қаҳрамонимиз CR7 бренди остида турли маҳсулотларни ишлаб чиқаришидан хабарингиз бор. Асосан кийим ва поябзал ишлаб чиқаришга мўлжалланган корҳона эндиликда ушбу марка остида тули атирларни ҳам омма эътиборига намойиш этмоқда. Бизнес режа бошида барчага кулгули туюлган бўлсада, айни дамда Роналду учун йилига 10 миллион евро соф даромад олиб келмоқда. Шунингдек, футболчи CR7 бренди номини Мадейрада очилган меҳмонҳонасига ҳам берган. Қаҳрамонимиз Европа чемпионлигини қўлга киритгач, ушбу меҳмонани сотиб олган эди. Бундан ташқари, қаҳрамонимизнинг Бразилияда ўз рестарани ҳам мавжуд бўлиб, унга Далореж номини берган.

Лионель Месси

 

Ўзининг азалий рақобатчисидан қолишмасликка ҳаракат қиливчи Лео бир нечта катта меҳмонҳоналарнинг эгаси саналади. 2017-йилда Испаниядаги тўрт юлдузли меҳмонҳоналардан бирини 30 миллион евро эвазига сотиб олган қаҳрамонимиз шу бизнес билан тўхтаб қолишни истмади.

2019-йилда Лео Роналду сингари мода оламига кириб келди ва “Месси” бренди остида янги кийим-кечак бутикларига асос солди. Йил якунларига кўра, Месси ўз бренди ортидан Роналду сингари даромад олмаган бўлсада, бошланиши ёмон эмас.

 

Златан Ибраҳимович

Юқорида номи зикр қилинган футболчилардан фарқли ўлароқ, Златан учун бизнес пул тпоиш манбайи эмас. Футболчи ўз бизнесини шунчаки қувноқ саргузаштдек қабул қилди. Ўзининг пулга эҳтиёжи йўқлигини кўп бор таъкидлайдиган швед 2016-йилда “А-З” номи остидаги кийимлар коллекциясини Парижда эълон қилади. Унинг бренди остида ишлаб чиқарилган маҳсулотни бир вақтнинг ўзида дунёнинг 11 мамлакатида сотувга қўйишади, бироқ кўп ўтмай бу бренд ўз фаолиятини тўхтатди. Маълумотларга қараганда, футболчи янги саргузаштлари сабабли 21 миллион евро зарар кўрган экан.

Жерар Пике

 

Қўрқмасдан Пикени футболчилар орасидаги энг омадли ишбилармон десак, адашмаган бўламиз. Испаниялик ҳимоячи деярли 1 миллион евро эвазига видео ўйинлар яратишга мўлжалланган Кирад компаниясига асос солади. Ушбу компания айни дамда энг кўп юклаб олинувчи бир нечта видео ўйинларни яратишга муваффақ бўлгани таҳсинга сазовор. Шунингдек, қаҳрамонимиз гамбургер учун гошт етказиб берувчи бир нечта компанияларнинг катта акцияларининг ҳам эгаси саналади. Бу билан чегаралиб қолмаган Пике 2013-йилда кўзойнак ишлаб чиқарувчи Кайперс компаниясининг 30 фоиз акцияларини харид қилган бўлса, 2015-йилга келиб 67 фоиз аксиянининг эгасига айланди.

Серҳио Рамос

Яна бир омадли ишбилармонлардан бири. Рамос ҳам Пике сингари ўз пулларни келажакда катта даромад келтириши аниқ бўлган йўналишларга тикишдан сира чўчимайди. “Реал Мадрид” сардори сўнгги 10 йил ичида ўз капиталининг катта қисмини кўчмас мулк саводосига тикмоқда. Маълумотларга қараганда, Рамос иккита катта қурилиш компанияларига 100 миллион евро атрофида пул сарф қилган. Футболчи қурилиш компанияларининг асосий аксиядори ҳисоблади. Малумотларга кўра, Рамос Мадриднинг ғарбий томонидан деярли 10 мингга яқин уй-жой қурилиши билан шуғулланиб келмоқда. Бир қарашда, жуда таваккалдек кўринган бизнес режа иш берди. Айни дамда, Рамос бошлаган қурилишлар старт олган ва ҳисоб-китоб бўйича 2034-йилда қурилиш ўз якунига етади. Шунингдей қаҳрамонимизнинг Андалусияда маҳсус отларни етиштирувчи фермаси ҳам мавжуд. У йерда асл зотли отлар етиштирилади ва сотувга қўйилади. Айтишларига қараганда, бу борада ҳам унинг ишлари кўнгилдагидек кетмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 05:14, 30.12.2019.
Ўқилди: 3818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.