Калум Чеймберс жарроҳлик амалиётини ўтказди, дея хабар беради клуб расмий сайти.
Шундай қилиб, инглиз ҳимоячиси олти ойдан тўққиз ойгача сафдан чиқди. 24 ёшли футболчининг чап тиззаси шикастланган. Бугун эрталаб у муваффақиятли операция қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Чеймберс АПЛнинг 20-турида "Челси"га қарши учрашувда (1:2) жароҳат олган.