Кириш Регистрация

Илёс Зейтуллаев Шомуродов ҳақида: «Гасперини ҳозир тирсагини тишлаётган бўлиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Каттақўрғон» бош мураббийи Илёс Зейтуллаев Элдор Шомуродовнинг Италиядаги фаолияти ҳақида фикр билдирди. Зейтуллаевнинг таъкидлашича, Шомуродовнинг Италиядаги фаолиятини муваффақиятсиз деб баҳолаш нотўғри.

«Унинг кўрсаткичлари жуда яхши бўлган. “Рома”га етиб бориш ва у ерда ўйнаш ҳар кимга ҳам насиб қилмайди. Шунинг учун Италияда унда нимадир ўхшамади, дейиш нотўғри», — деди мураббий.

Зейтуллаев Шомуродов Туркияга асосан доимий равишда ўйнаш истаги билан кетган, деб ҳисоблайди.

«Мени Гасперинининг қарори бироз ҳайрон қолдирди. Аксинча, Гасперини қўл остида Элдор ўйнайди, деб ўйлагандим. Бундай футболчилар унга одатда ёқади. Ҳозир Гасперини Шомуродовнинг Туркияда қандай ўйнаётгани ва гол ураётганини кўриб, бироз тирсагини тишлаётган бўлиши мумкин», — деди у.

«Элдор — Европа даражасидаги футболчи. У буни аллақачон исботлаган», — дея қўшимча қилди Зейтуллаев.

Манба: eurasia.football
Киритилди: 22:07, 14.09.2026.
Ўқилди: 3202 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6967]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3378]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3126]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2967]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2129]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1983]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1939]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1932]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1794]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1716]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик