Италиянинг «Милан» клуби ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек Италиянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин.
A Bola нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, польшалик ҳужумчига Римнинг «Рома» клуби қизиқиш билдирмоқда.
«Россонерлар» жамоа таркибига Златан Ибрагимович келганидан сўнг, Пёнтек борасидаги барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр турибди.













