Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Рашфорд «Барселона»ни тарк этиш арафасида — Манба

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Маркус Рашфорд жамоани тарк этишга яқин. Бу ҳақда Cadena SER хабар берди.

Манбага кўра, клуб спорт директори Деку ёзда 30 миллион еврога янги ҳужумчи сотиб олишни, ижарадаги Маркус Рашфордни сақлаб қолишдан устун қўймоқда.

Каталония клубида футболчи Рафинья йўқлигида берилган имкониятлардан тўлиқ фойдалана олмагани таъкидланмоқда. Айниқса, Чемпионлар лигаси чорак финалида «Атлетико»га қарши ўйинлардаги иштироки клубни қониқтирмаган.

Шу сабабли «Барселона» ҳужум чизиғини кучайтириш учун бошқа вариантларни кўриб чиқишга тайёр.

28 ёшли Маркус Рашфорд 2025 йил июль ойида «Манчестер Юнайтед»дан ижара асосида ўтган. У жорий мавсумда 44 ўйинда иштирок этиб, 12 та гол ва 13 та голли узатма амалга оширган.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:25, 24.04.2026.
Ўқилди: 2767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик