Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Дэнни Дринкуотер фаолиятини «Астон Вилла» клубида давом эттиради.
Daily Mail нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, 29 ёшли ярим ҳимоячи бирмингем клуби тиббий текширувидан ўтмоқда. «Астон Вилла» Дринкуотерни мавсум якунигача ижарага олмоқда.













