Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Любинко Друлович: «Кейинги учрашувларда ёрқинроқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Бироз аввал Ўзбекистон ва Эрон Олимпия терма жамоалари Осиё чемпионати доирасида тўқнаш келишди ва жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекдилар. Анъанага мувофиқ, учрашувдан сўнг матбуот-анжуманида олимпиячиларимиз бош мураббийи Любинко Друлович иштирок этди.

— Ўйин қизиқарли ўтганини айтиб ўтиш мумкин. Икки яхши жамоа тўқнаш келди. Эронликлар жисмоний жиҳатдан доимо яхши бўлиб келишган. Биринчи ўйин осон бўлмади. Бу баҳсда ғалаба қозонишга астойдил ҳаракат қилдик, аммо якун дуранг бўлди.

– Асосий таркибда Миллий терма жамоадаги ўйинчилар ишончни оқлай олмади, менимча. Уларнинг бошланғич таркибда тушишига нима асос бўлди?
– Улар саралаш ўйини, ички чемпионатда яхши ўйин кўрсатишди. Ҳа, улар бугун бор имкониятларини ишга сола олишмади. Ишонаманки, кейинги учрашувларда ўзларини яхши томондан кўрсата олишади.

– Ўзбекистон жамоаси икки хил тайм ўтказди. Бунга сабаб нима?
– Дастлабки 15-20 дақиқа Эрон прессинглар билан яхши ўйин намойиш қилди. Аммо учрашувнинг қолган қисмидан ўз ўйинимизни топа олдик. Иккинчи таймда эса баъзи хатоларга йўл қўйдик. Хусусан, гол ўтказиб юборган вазиятимизда. Иккинчи тайм охирида ҳар икки жамоада, айниқса, бизда бир яхши имконият бўлди. Аммо ундан фойдалана олмадик.

– Ўзбекистон 2018 йил чемпион бўлган эди. Лекин бу мусобақани дуранг билан бошлади холос. Муваффақиятни такрорлай оласизми?
– Осиё чемпионатида ғалаба қозониш қийин. Шу чемпионликни ҳимоя қилиш ундан ҳам мураккаб. Биз шу вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз. Иккинчи ўйинимиз Хитой билан кечади ва кейинги ўйинларда ёрқинроқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:58, 09.01.2020.
Ўқилди: 5584 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.