Италиянинг «Интер» клуби бош директориЖузеппе Мароттанинг тасдиқлашича, «Барселона» ярим ҳимоячиси Артуро Видаль “Интер”нинг трансфер бозоридаги асосий мақсади.
— Биз январь ойида ниманидир амалга оширишимиз керак, ҳозир жамоани кучайтириб олиш учун айни вақт. Видаль — мақсадларимизнинг бири. Эриксенга келадиган бўлсак, трансфер бозори январь ойи охирида ёпилади. Жамоамизнинг сифатини ошириш учун муҳим шартномаларни тузишимиз керак, лекин бу қийин бўлиши аниқ, — деди Маротта.













