Голландиянинг "Фейеноорд" клуби дарвозабони Кеннет Вермер АҚШнинг "Лос-Анджелес" клубига ўтганлиги ҳақида клуб расмий сайти хабар бермоқда.
"Аякс" клуби тарбияланувчиси 2014 йилдан бери "Фейеноорд" клубида ўйнаб келаётган эди. У жорий мавсумда 25 та учрашувда майдонга тушди ва 33 та гол ўтказиб юборди.
34 ёшли Вермер "Лос-Анджелес" клуби билан икки йиллик шартнома тузди.