Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Любинко Друлович: «Ишонтира оламанки, эртага барча йигитларлар ўйинга шай бўлиб тушишади»

Баҳо:
+1 | -

Таиландда 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финалда БАА билан куч синашади.

Мазкур беллашувдан бир кун олдин жамоалар бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. 

– Эртага қийин ўйин кутиб турибди. 2 ой муқаддам бу жамоа билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эдик. Аммо бу умуман бошқа босқич. Мен йигитларимга ишонаман. Барча ўйинларимизни таҳлил қилиб чиқиб айта оламанки, биз бу тўсиқлардан ўтиб Олимпиада йўлланмасига эга чиқамиз. Биз рақибга нисбатан 1 кун кўп дам олишга муваффақ бўлдик. Ўйлайманки, бу жиҳат ҳам бизга фойда беради”.

– Сиз мусобақага амалдаги совринни ҳимоя қилиш учун келдингиз. Таркибда 2 йил муқаддам ўйнаганлар ҳам бор. Уларнинг тажрибаси қанчалик фойда бермоқда?

– Ҳа, айни дамда жамоадаги 8 нафар йигитимиз Хитойда чемпион бўлишган эди. Улардаги улкан тажриба мана шундай катта мусобақаларда фойда беради. Бу Осиё чемпионати Олимпиадага йўлланма беради. Шу боис ҳам жамоалар турнирга астойдил тайёрланган. Бу осон бўлмайди, лекин титулни ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз ва бу йўлда олға интилишда давом этамиз.

– Корея билан ўйинда футболчиларда чарчоқ аломати кўриниб турарди. Чорак финал баҳсига уларни қандай тайёрламоқдасиз?

– Айтиб ўтганимдек, бизда рақибга қараганда 1 кун кўпроқ дам олиш имкони бор. Яна бир жиҳати гуруҳ босқичида бизга жиддий ва кучли рақиблар дуч келишган эди. Ҳозир мураббийлар штаби футболчиларни бўлажак баҳсга тайёрлаш бўйича катта иш олиб боримоқда. Ишонтира оламанки, эртага барча йигитларлар ўйинга шай бўлиб тушишади. 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:00, 18.01.2020.
Ўқилди: 5527 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.