Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Анзур Исмоилов билан оиласи, фаолияти ва амалга ошмаган орзуси ҳақида катта интервью

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумдан яна "Пахтакор" шарафини ҳимоя қиладиган Анзур Исмоилов айни пайтда Абу Дабидаги йиғинда қатнашмоқда. Клуб матбуот хизмати билан интервьюда 2020 йилги мавсумдаги мақсадлар, оиласи ва бошқа мавзулар ҳақида қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.

Аввал сиз ўйнаган ва ҳозирги “Пахтакор” қанчалик фарқли? Нималар ўзгаришсиз қолган?

Олдин мен ўйнаган «Пахтакор» ва ҳозирги жамоа умуман бошқа-бошқа, аммо клубда мақсадлар ҳамиша юқори бўлган ва шундай қолган. Албатта, бу чемпионлик, кубокдаги ғалаба ва Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок. Ҳозирда “Пахтакор” ҳар тарафлама профессионал, мураббийлар штаби, витаминизация ва машғулот жараёнлари билан бирга.

“Пахтакор”нинг 2019 йилги мавсумига қандай таъриф берасиз?

Жамоа учун ажойиб мавсумга айланди. Ўзбекистонда барча турнирларда зафар қучди. Лекин Чемпионлар лигасида гуруҳдан чиқиб, йўлни узоқроқ давом эттиришини кўпчилик кутганди. Ўзбекистонда жамоа барчадан кучлироқ эди. Буни улар амалда исботлашди.

Нима учун айнан «Пахтакор”га қайтдингиз?

Жамоа қанча ўйнашга имконим етса, шунча ўйнаб беришимни таклиф қилди. Бир йил ёки икки йил. “Пахтакор”да мақсад ва режалар юқори. Фаолиятимни чиройли тарзда чемпионат, кубокда зафар қучиб, Чемпионлар лигасида юқори натижалар билан якунлашни хоҳлардим. Шу сабабли шу ердаман.

Бир оз оилангиз ҳақида суҳбатлашсак. Рафиқангиз Марокашдан, у билан танишувингиз ноодатий кечган бўлса керак.

Ҳа, у Марокашдан. Танишувимиз Хитойда самолётда бўлган, у стюардесса эди. Ундан рақамини беришини сўрадим, рад қилди. Орадан икки ой ўтди, яна Хитойда самолётда уни учратдим ва яна рақамини сўрадим. Агар бу сафар рақамини бермаса, бақиришимни айтдим. Бу иш берди. Ўша оқшомдан бошлаб ёзишишга тушдик, кейин эса учрашдик. Ўшандан севги тарихимиз бошланди.

Унинг Ўзбекистонга мослашуви қандай кечди?

Қийин деб айтмаган бўлардим, барчаси яхши ўтди. Келгунича рус тилини ўрганиб бўлганди. У 6 тилда мулоқот қила олади. Уч ой ичида рус тилини жуда яхши ўрганди. Келганидан кейин ота-онам билан танишди. У рус тилида гапирганда ота-онам ҳайратланиб қолишганди. Улар рафиқамнинг Марокашдан эканигани ишонишмасди. Чунки Марокаш Африкада, у ерда эса қора танлилар яшайди, рафиқам эса русга ўхшарди. Оиламизга у шундай кириб келди. Бу жуда қувноқ бўлганди. Ўзбекистонни у жуда ёқтириб қолди, бу ерда барча нарса маъқул келади.

Рафиқангиз араб, француз, инглиз, хитой, испан, португал ва рус тилида суҳбатлаша олишини таъкидлаган. Уйда болалар билан қайси тилда мулоқот қиласизлар?

Болаларимиз Марокашда туғилган, рафиқам билан инглиз тилида гаплашамиз. Айтганча, у биладиган тиллар қаторига ўзбекчани ҳам қўшсак бўлади. У тилимизда гапиради ва тушунади. Болалар билан инглиз тилида суҳбатлашардик, аммо Хитойда узоқ яшаганимиз сабабли хитойчада ҳам гаплашишга тўғри келган. Марокашда улар французчада гапира бошлашди. Шундай ҳолат юзага келган. Ҳозир эса улар рус ва ўзбек тилида яхши мулоқот қилишади.

– Соукаина ўйинларингизни стадионда кузатиб боради. Сизда бир вақтнинг ўзида шундай мухлис ва рафиқа борлигидан ғурурланасизми?
У болалар билан стадионга келади, мухлислик қилади ва қўллаб-қувватлайди. Футбол кўради, ўғлимни машғулотга олиб боради. Ўзимда вақт бўлса, ўғлимни машғулотга олиб бораман. Рафиқамнинг отаси Марокашда ўсмирлар мактабида мураббий бўлган. Демак, унинг оиласи ҳам футбол билан боғланган.

БЛИЦ
Футболда амалга ошмаган орзу?
Жаҳон чемпионатида қатнашиш

Футбол мухлислари
Уларнинг доим кўпроқ бўлишларини хоҳлардим. Стадионларимизни тўлдиришса. Биз улар учун ўйнаймиз. Наманган, Бухоро ва Қаршида кўпинча стадион тўлади, у ерга бориш ёқимли. Тошкентда ҳам бундай ҳолат кўпроқ бўлишини истардим.

Футболдан ташқари хобби
Оилам билан дам олиш. Денгизга бориш, тоғда сайр қилиш, волейбол ўйнаш.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 15:29, 28.01.2020.
Ўқилди: 4966 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.