Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Энг қиммат ижарачи футболчилар қайси жамоада жамланган?

Баҳо:
+ | -

Сўнгги йилларда футболчиларни ижарага олиш деярли урфга айланиб бўлди. Ҳозирда Европанинг топ жамоалари ҳам бунда сира тортинишмаяпти.

Энг сўнгги маълумотларга қараганда, футбол оламидаги энг кўп футболчиларни ижарага олган жамоа Кореянинг “Санжу Санму” жамоаси экан. Ушбу клуб харбийларга тегишли бўлиб, унинг таркибидаги 32 та футболчининг барчаси турли жамоалардан “харбий ҳизматни” футбол орқали ўташ учун жамланишган.

Бу борада Кўҳна қитъада «Серкль Брюгге»га тенг келадиган жамоа йўқ. Айни дамда бу клубда 13 та бошқа клубга тегишли бўлган футболчилар тўп сурмоқда. Хўш футболчиларнинг трансфер қиймати борасида барчадан илгарилаб кетган клублар қайси? Бугун шу саволга қисқача жавоб бериб ўтамиз.

“Парма”

Айни дамда Италия клубининг умумий қиймати каттагина сумма бўлишига қарамай, унинг 67 фоизини бошқа жамоа билан шартномага эга ижарадаги футболчилар ташкил этади. Клубда бир йўла 9 та ижарадаги футболчи бўлиб, бу йигитларнинг умумий трансфер қиймати 78,5 миллион еврога тенг. Ижарада тўп сураётганлардан энг машхури сифатида “Зенит”даги ўйинлари билан барчамизга яхши таниш бўлган Эрнанини кўрсатишимиз мумкин. Шунингдек, “Аталанта”дан ижара асосида “Парма”га келиб қўшилган Деян Кулушевски ҳам мавсумни айнан шу клубда бошлаган эди.

“ПСЖ”

 

Бу ерда барчаси жуда оддий. Трансфер ойнасининг сўнгги кунида “Интер”дан ПСЖга ўтган Мауро Икардининг трансфер қиймати катта тош босмоқда. Аргентиналик ҳужумчининг айни дамда трансфер қиймати 75 миллион еврога баҳоланмоқда. Жамоадаги иккинчи ижарадаги футболчи испаниялик дарвозабон Серхио Рико. Бу футболчиларнинг умумий қиймати 85 миллион еврога тенг

“Бавария”

Немис клуби ўз анъаналарига қарши боришда давом этмоқда. Немис жамоаси ижарага футболчи олишдан кўра, академия ёшларига имкон беришни афзал кўрувчилар тоифасидан эди. Сўнгги йиллардаги омадсизликлардан сўнг, бу жамоа ҳам ўз трансфер қарашларига бироз ўзгаритиш киритишга қарор қилган кўринади. Айни дамда жамоада умумий қиймати 112 миллион еврога тенг 3 та ижарадаги футболчи ҳаракат қилмоқда. Бу сумманинг каттагина улуши Коутинога (70 миллион евро)  тегишли. Шунингдек жамоада “Интер”дан келган Иван Перишич(22 миллион евро) ва “Реал Мадрид” футболчиси Одриосолар (20) миллион евро) ҳам мавжуд.

“Интер”

Италия клуби бу борада қолганлардан ажралиб туради. Жамоа клубга таклиф қилган Сенси, Барелла, Бираги сингари футболчилар “Интер”га тезда мослашиб кетди ва катта эҳтимол билан клуб уларнинг трансфер ҳуқуқини тўлиқлигича сотиб олади. Тўғри, Алексис Санчесни ҳам омадли харид деб бўлмайди, бироқ чилилик футболчи жароҳатидан фориғ бўлгач, жамоага ёрдам бериши мумкин. Айни дамда “Интер”да 5 та ижарадаги футболчи мавжуд бўлиб, уларнинг умумий қиймати 120,5 миллионга баҳоланмоқда.

“Рома”

Бу кўрсатгич борасида яққол пешқадамлик қилаётган римликлар сафида бир йўла 7 та ижарадаги футболчи мавжуд. Қувонарлиси шундаки, жамоа ижарага олган футболчиларидан унумли фойдаланмоқда. Крис Смолинг, Генрих Мхитарян, Манчини, Верету, Калинич, ва  Дзапакосталар жамоанинг ўйин услубига тезда мошласиб кетишни уддалади. “Рома”да ижара асосида тўп сураётган футболчиларнинг умумий қиймати 123,7 миллион еврога тенг. Бу бутун футбол оламидаг энг “яхши” кўрсатгич.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:24, 30.01.2020.
Ўқилди: 7962 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.