Трансфермаркет порталининг янгиланган нархлари бўйича 2020-йилда Россиянинг энг қиммат 10 та футболчиси билан таништириб ўтамиз.
Матвей Сафонов 10 миллион евро
Ўтган мавсумдан сўнг, бу футболчининг трансфер қиймати 10 баробар кўтарилиб кетди. Ҳозирча 20 ёшли “Кроснадар” футболчисига Европадан таклифлар тушганича йўқ.
Дмитрий Баринов 12 миллион евро
Айни дамда “Локомотив” футболчиси яхши формада эмас, бироқ ЕЧЛдаги ўйинлар эвазига унинг қийматида ўсиш кузатилди.
Роман Зобнин 12 миллион евр
Сўнгги омадли мавсумдан сўнг, унинг трансфер қиймати икки баробар кўтарилди. Айни дамда “Спартак” футболчиси 17 та ўйинда иштирок этган бўлсада, унга бўлган қизиқиш камайганича йўқ.
Магомед-Шапи Сулейманов 12 миллион евро
“Краснодар” футболчиси атиги 20 ёшда бўлсада, унинг трансфери қиймати салқмоқли. Умид қиламизки, футболчи ўсишдан тўхтаб қолмайди.
Антон Миранчук 16 миллион евро
Бундан икки йил илгари Антон кучли 20 таликда ҳам йўқ эди. Ўзининг 24 ёшида чинакам машхурликка эришиб бормоқда.
Фёдор Чалов 16 миллион евро
21 ёш бўлишига қарамай, бир нечта топ клублар эътиборини тортган ҳужумчи исталган пайт жамоасини ўзгартириши мумкин, бироқ у ҳозирча “ЦСКА»да.
Артём Дзюба 16 миллион евро
Халқ қаҳрамони ва абадий ҳазилкаш 31 ёшга тўлганига қарамай, унинг трансфер қийматида кескин пасайиш кузатилмади. Унинг бошқа жамоага ўтишига ишониш қийин. Дзюба ички биринчиликда тўпуарарликни бой бермоқчи эмас.
Александер Миранчук 18 миллион евро
“Ювентус”нинг оромони ўғирлаган “Локо” ярим ҳимоячиси Россия терма жамоасида ҳам еткачи футболчилардан бири. У шунингдек, РПЛдан биринчи бўлиб кетишга даъвогарлар қаторида ҳам етакчи.
Александер Головин 25 миллион евро
23 ёш бўлишига қарамай, катта тажрибага эга Сашанинг трансфер қиймати 2 йилдан бери камайганича йўқ.
Марио Фернандес 30 миллион евро
Марио Россия паспортига эга энг қиммат футболчи ҳисобланади. Унинг нархи йилдан-йилга ортиб бормоқда. 29 ёшли футболчининг ўзи эса, майдонда бор кучи билан ҳаракат қилишда давом этмоқда. ЦСКА ўз етакчисини катта пуллар эвазига ҳам қўйиб юбормаганини инобатга олсак, у катта эҳтимол билан “армиячилар” сафида бутсаларини михга иладиган кўринади.