Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Руҳшунос мураббий Маҳмаюсуф Бердиев Ўзбек футболи ва жаҳон футболи ўртасидаги фарқни таққослади

Баҳо:
+ | -

Бундан аввал сайтимиз орқали руҳшунос мураббий – Маҳмаюсуф Бердиевнинг «Футболчилар нималардан қўрқишади» номли  мақоласини эълон қилган эдик. Эътироф этиш керак, ушбу мақолага ўқувчиларимиз катта қизиқиш билдиришди. Ваъдага вафо деганларидек, мутахасиснинг туркум мақолаларни беришда давом этамиз.

Футбол, ўзбек футболи ёки жаҳон футболи. Буларнинг ҳаммаси бир қарашда битта маънони берадигандек таассурот қолдиради. Аслида улар мутлақо бошқа – бошқа тушунчалардир. Футбол деганда биринчи бўлиб унга бўлган муҳаббат англанади. Муҳаббат эса инсон қалбидаги энг тоза туйғудир.

Жаҳон футболи – бу энди, узоқ – узоқларга кетиб қолган «поезд»ни эслатади. Юзаки қараганда шундай таассурот қолдиради. Аммо футбол нуқтаи назаридан олиб қараганда у ҳеч қаёққа кетмади. Бошқа ракурсдан олиб қараганда у бизнинг футболдан унчалик узоқлашиб кетмаган.

Аммо…

Қачонки, сиз бошқалар кўра олмаган нарсани пайқаб қолсангиз, бу сизга улкан даражадаги иштиёқни беради. Инсон руҳий олами ҳам худди реал ҳаётимиздаги содир бўладиган қонунлар сингари маълум қонуниятларга бўйсунади. Қачонки, сиз бу қонуниятларни англаб етиб фарқига бора бошласангиз, сиз ҳар қанақа даражада фикр юритишингиз мумкин бўлади. Чунки сиз инсон руҳий оламининг потенциал имкониятлари ҳақида етарлича билимга эга бўлган бўласиз.

Ўзбек футболи ва жаҳон футболи ўртасидаги фарқни қайси мезон ўлчовлари бўйича солиштирсак улар орасидаги фарқни аниқлай олишимиз мумкин? Футбол ҳамма жойда бир хил ўйналади, фақат ижрочилар ҳар хил савияда бўлиши мумкин. Футболчининг савияси эса унинг фикрлаш қобилияти, жаҳон футболида тутган ўрни ва ўз олдига қўйган орзу – мақсадлари билан белгиланади. Бугунги кунга келиб футболчиларимизнинг  98 фоизи ўзларининг ички дунёсидан норози, улар ўз мақсадларини қандай ҳолатда кўришни билишмайди, аниқ тасаввурга эга эмас.

Сиз бир тасаввур қилиб кўринг! Ҳар бир футболчи «футболчилик ҳаёти»да  мақсадсиз қалқиб юрган, ҳамиша норози, кўпсонли тўсиқларга қарши курашаётган, ўз олдига ҳеч қандай аниқ мақсад қўймаган футболчилар ҳақида бир ўйлаб кўринг. Футболчи айни пайтнинг ўзида «футболчилик ҳаёти»дан нималарни истаётганини айтиб бера олишадими?

Инсоннинг ички оламида тартиб бўлса, ташқарида нима содир бўлиши билан иши бўлмайди. Агар унинг ички оламида тартибсизлик бўлса, у ўзини ўраб турган ташқи оламдан тартиб бўлишини талаб қилади. Агар сиз футболчи ҳақида биттагина танқидий фикр ёки салбий фикр билдирсангиз у қанчалик таъсирланишини биласизми? Бу таъсирланиш асносида у ўзининг қобилиятларидан, маҳоратидан айрилиб қолиши мумкин. Олдин футболчининг онгида ва руҳий оламида тартиб ўрнатайлик, шундан сўнггина юксак мақсадлар ҳақида фикрлашсак бўлади

Футбол – уни севган ҳар бир кишига завқ берадиган оддий ўйиндир. Аммо футбол оддий ўйин даражасини фақат «кўча футболи»дагина сақлаб қолди. Бугунги кунга келиб футболга улкан сармоя оқими ва информация оқими кириб келди. Футболчиларимиз футбол атрофида жуда тез  содир бўлаётган бу жараёнларни тўғри қабул қилишга ва уларга мослашишга тайёрми ёки йўқми? Албатта, йўқ.Тажриба шуни кўрсатаяптики, футболчиларимиз ўзгаришларнинг ўзидан эмас, балки уларнинг жуда тез содир бўлишидан азият чекаяптилар. Натижада футболчиларимиз ўзгаришларга мослашишда қийинчиликларга дуч келишмоқда, яъни ўзларида қўрқувни ва ўз кучларига бўлган ишончсизликни ҳис қилишмоқда.

Футболчиларимиздаги кўплаб қўрқувлар, муаммолар айнан номаълумликдан, нотанишликдан, замонавий футболга мослаша олмасликдан, ўз билимларига бўлган ишончсизликдан келиб чиқади. Натижада асабийлашиш, тушкунлик, қўрқув БОСИМ ҳолатини келтириб чиқаради. Бунинг оқибатида футболчиларимиз миясининг ҳар бир ярим шари тахминан худди футбол майдонидай келадиган чеклашлар билан тўлган. Улар ўзларини ўзлари билмаган ҳолда руҳан чегаралаб ташлашади.«Бу нарса мумкин, бу нарса мумкин эмас». Футболчиларимизда дунё футболини англаб етиш нотўғри шаклланмоқда.  Энди футболчиларимизда керакли йўналиш бўйича ҳаракатланиш имкони борми? Сизни фикрингиз? Камроқ?

Футболчиларимиз ўзидаги яширин қудратли кучга етиб бориши керак. Улар ўзларини янада кенгроқ доирада англаб олишлари керак. Буни эса амалга ошириш мумкин.

Хўш, футболчиларимиз ўз қўрқувларини қандай қилиб енгишлари мумкин?

Ҳар қандай яратувчилик фикр учқунидан бошланади ва сиз ваҳима, қўрқувни бошқариш тамойилига яқин келасиз. Футболчиларимиз бирор бир ғоя ҳақида фикрлаши учун уларда Ишонч ва Эътиқод бўлиши лозим. Бугунги кунда футболчиларимиздаги муаммоларнинг бари тўғридан – тўғри шу нарсага бориб тақалади.

Футболчиларимиз ўзига бўлган ишончни қандай қилиб шакллантиришлари мумкин? Қаранг-га, суяккача оғриқ берадиган савол. Яна саволлар.

Нима учун балиқлар қармоққа келиб илинишади? Балиқларда умуман бош мия мавжуд эмас. Уларда фақат орқа мия мавжуд.

Нима учун сичқон келиб копқонга тушади? Нима учун қонун билан минг чегаралаганингиз билан ўғрилар банкни ёки бошқа жойни умариб кетишади?  Улар ўзларига бўлган ишончни қандай қилиб шакллантиришади? Қани, бир фикр юритиб, топиб кўрингчи? Бу ерда ҳеч қандай тасодифлик йўқ, қонуният бор!

Эй-й! Мана!

Эҳ, сени! Ахир, бу ерда энг оддий машқларни олиб, футболчиларимизда ўзларига бўлган ишончни ва маълум бир ғояга бўлган ишончни шакллантириш мумкин – ку!  Албатта, бу қонуниятларни иккита – учта мақола билан очиб бериш имкони пастроқ. Сабр қилишингизга тўғри келади.

Демак, бизнинг олдимизда ўзбек футболини жаҳон даражасига чиқариш ва улкан муваффақиятларни қўлга киритиш учун ҳар доимгидек, иккита йўл бор. Учинчиси…, берилмаган!

Биринчиси, футболни ривожлантиришни анъанавий «хитой модели», «япон модели» ёки «араб модели»ларидан нусха кўчирган ҳолда футболга бизнес нуқтаи назаридан ёндошиб, катта – катта сарф харажатларга йўл қўйган ҳолда юқори савияли футболчиларни олиб келиш эвазига улар ёнида ортирилган тажриба орқали футболчиларимизни  ўзларига бўлган ишончни шакллантириш ва улкан муваффақиятларни қўлга киритишдан иборат. Бу анчагина қалтис йўл. Бизнес нуқтаи назаридан олиб қараганда ҳам, футболчиларни ўзига бўлган ишончини шакллантиришда ҳам.

Иккинчи йўл, бошқача. Ўзбек футболи ўзининг ривожланиш моделини яратиши лозим. Унда футболимизда ислоҳатлар ўтказиш, уни тартибга солиш, маълум режа асосида ишни тўғри ташкил қилиш, футболимиз ривожига хизмат қилаётган барча соҳа вакилларини моддий манфаатини мувофиқлаштириш, уларнинг ижодий ёндошуви ва ташаббускорлигини қўллаб – қувватлаш, футболга оид энг сўнги янгиликлар ва кашфиётларни унга тадбиқ қилиш орқали футболчиларимизни фикрлаш қобилиятини, ўзларига ва маълум ғояларга бўлган ишончини, шунинг билан бирга улардаги ғолиб бўлиш қобилиятларини шакллантириш, уларнинг руҳий потенциал имкониятлари ва яна бошқа кўплаб қобилиятларини ишга тушириш  эвазига ўзбек футболининг дунё даражасидаги улкан муваффақиятини таъминлашдан иборат.

Бу икки йўл ҳам аслида битта нарса, яъни аниқ манзил томонга олиб боради – МУВАФФАҚИЯТга! Фақатгина ишни ташкил қилиш ва сарф – харажатда фарқи бор. Ана энди танланг! Бизга ҳар доимгидек танлаш имконияти берилган, холос.

Ренат Эрназаров тайёрлади.

Манба: nnews.uz
Киритилди: 22:12, 04.02.2020.
Ўқилди: 7025 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.