Кириш Регистрация

Ёзда эркин агентга айланадиган юлдузлар (2-қисм)

Баҳо:
+ | -1

Футбол клублари эркин агент мақомидаги футболчиларни қўлга киритишни ҳуш кўриши ҳеч кимга сир эмас. Агарда, топ даражадаги футболчилар бўлса, икки хисса ёқимли. Stadion.uz ёзда ўзлари ҳаракат қилаётган клуб билан шартномаси тугайдиган футболчилар билан таништиришда давом этади.

Ян Вертонген

Белгиялик ҳимоячи узоқ муддат ҳимоянинг турли позитсияларини муваффақиятли ёпишни уддалади. “Тоттенҳэм” ўз етакчиси билан хайрлашишни истамаётган бўлсада, ҳимоячининг ўзи ЕЧЛ финалидаги мағлубиятдан сўнг кетишга қарор қилди. Футболчининг “ошиқлар”И етарлича топилади. Албаттада, АПЛда суяги қотган универсал ҳимоячини текинга қўлга киритишни ким ҳам истамайди?!

Рафаэль Герреру

Амалдаги Европа чемпиони ва иқтидорли қанот ҳимоячиси – Геррорунинг ҳам бу рўйхатда эканлигини ажаблантириши аниқ. “Боруссия” клуби 25 ёшли футболчининг ҳизматларидан бу мавсумда жуда кам фойдаланмоқда. Португалиялик фулбекка Дортмундда ўйин амалиётисиз қолиб кетиш сира ёқмаяпти. Шу сабабли, қаҳрамонимиз шартномани узайтиришдан бош тортди. Ҳозирча, томонлар янги шартномаси борасида музкараларни давом эттиришмоқда.

Томас Менье

Белгиялик футболчи Томас Тухел билан чиқишиб кетишга қанчалар урунмасин, буни уддасидан чиқа олмади. ЖЧнинг бронзо медали соҳиби ПСЖнинг бу мавсумдаги ўйинларнинг 30 фоизида ҳам иштирок этгани йўқ. Катта эҳтимол билан ёзда уни бошқа жамоа сафига бориб қўшилига гувоҳ бўлсак керак.

Оливье Жиру

 

Франциялик ҳужумчи қишки трансферлар чоғида “Интер” ўтишни жуда истаган бўлсада, Лондонда қолиб кетди. Френк Лемпард амалдаги ЖЧ ғолибини ноиложликдангина таркибда олиб қолганидан хабарингиз бор. Ҳужумчи 33 ёшда бўлишига қарамай, ёзда уни қўлга киритишни истаган клублар сони кескин ортиб кетиши аниқ.

Тоби Альдервейлд

“Тоттенҳем”нинг яна бир иқтидорли ҳимоячиси “шпорлар”нинг ҳасислиги қурбони бўлди. Бир неча мавсум илгари “Манчестер Юнайтед” ишқида ёнган ҳимоячи билан ҳозир ҳеч кимнинг иши йўқ. Лондон клубидаги совринсизликдан чарчаган Тоби жамоа билан шартномани узайтиришни истамагач, клуб ҳам уни кетиш фикридан қайтара олмаслигини англаб етди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:46, 08.02.2020.
Ўқилди: 5773 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.