Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Гвардиола Англия футболини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

 Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси устози Пеп Гвардиола Англия футболидаги оғир тақвим ва “Ливепруль” ҳақидаги саволларга жавоб бериб ўтди.

- Айтингчи, нега жамоада жароҳат олганлар сони кўпайиб кетди?

- Меннинг вазифам жамоани шуғуллантириш. Англия футболи ҳақида сўзлаш эмас. Шундай бўлсада, ҳозир барчасини очиқчасига айтмоқчиман. АФА бизни икки кун дам олиб яна майдонга тушишимизни талаб қилмоқда. Бу жуда нотўғри деб ҳисоблайман. 90 дақиқа тўп сурган йигитларнинг тикланиши учун камида 4 кун керак. Бу менинг емас, шифокорларнинг сўзлари. Ҳеч бўлмаганда 80 фоиз қувватни тиклаб олиш учун 4 кун талаб этилади. Тасаввур қилинг, ўтган куни йигитлар майдонда ҳаракат қилишди ва тўлиқ тикланмай бугун яна майдонга тушишлари керак. Бу жуда ҳам оғир. Шундай бўлсада, ҳеч ким ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмас. Буни аниқ биламан-ки, биз келаси мавсумда ҳам шу муаммо билан тўқнаш келамиз. Мана шундай тақвим сабабли футболчилар кўп жароҳат олишлари табиий.

Бундан ташқари, футболчиларнинг аксарияти терма жамоага ҳам жалб этилади. Бундай тақвим билан ҳамма нарса бўлиши мумкин. Афсуски, Англияда барчаси шундай қурилган. Аввалига “Лига кубоги” кейин “Англия кубоги” ва АПЛ ўйинлари. Мен уларнинг тартибини эслай олмаслигим мумкин, бироқ айнан шу мусобақаларда мавсум давомида тинмай майдонга тушиш талаб этилади. Ортиқча қўшимча қилишимга хожат йўқ.

- Ромеу Лукакунинг интервюсида футболчилар ирқчиликка қарши кураш олиб боришлари кераклигини айтди. Сизнингча футболчилар ирқчиликка қарши курашиши керакми?

- Бу борада нафақат футболчилар, балки мактаб, боғча ва энг муҳимио оилалар шуғулланиши керак. Албатта биз каби машхур инсонлар ҳам қараб турмаслигимиз лозим. Агар ирқчиликка қарши қандайдир ташаббус кўтарилса, биз буни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

- “Ливерпуль” ғалаба қозонишда давом этмоқда. Нима деб ўйлайсиз, улар сиз ўтган мавсумда ўрнатган рекордни( АПЛ ўйинларида 100 очко жамғарган биринчи жамоа) янгилай оладими?

- Бўлиши мумкин. Рекордлар уларни бошқалар янгилаши учун ўрнатилади. Ўз вақтида биз бу рекордни биз ўрнатган эдик, бироқ мавсум олдидан бу ишни амалга оширишимиз ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган эди. Эртами-кечми бу иш албатта амалга ошади. Балки бу мавсумда, балки келаси мавсумда бу рекорд албатта йўққа чиқиши аниқ.

- “Ливерпуль”ни енгишнинг иложи борми?

- Бу осон иш эмас. Осон бўлмагани боис, уларни ҳеч ким тўхтата олмаяпти. Шу сабабли улар ғалаба қозонишда давом этишмоқда деб ҳисоблайман.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:59, 11.02.2020.
Ўқилди: 11244 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.