Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Маҳмуд Мурадов Ҳабиб ва Тони Фергюсон билан бир оқшомда октагонга чиқади

Баҳо:
+ | -

Аралаш жанг санъати (MMA) бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадовyнинг (24-6, 15 КО) UFCдаги учинчи жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри спортчининг Инстагрмадаги саҳифасига асосланиб хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Маҳмуд Мурадов ММАнинг энг нуфузли турнири бўлган UFCдаги учинчи жангида америкалик Карл Роберсонга (9-2, 6 КО) қарши октагонга чиқади. Жанг 18 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида, Бруклиндаги “Barclays center” аренасида бўлиб ўтади. Шу куни UFC 249 турнири доирасида сўнгги 10 йилликнинг энг кутилган жанги бўлиб ўтади ва унда енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тони Фергюсонга қарши чемпионлик камари учун жанг қилади.

Маълумот учун, 29 ёшли Крал Роберсон жами 11та жангда (UFCда 6та жанг, 4 ғалаба) октагонга чиқиб уларнинг 9тасида ғалаба қозонган. Олтита жангини муддатидан олдин (иккитаси нокаут эвазига) ғалаба билан тугатган.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Мурадов UFCдаги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4, 9 КО) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10, 10 КО) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган.

Манба: gosport.uz
Киритилди: 00:38, 14.02.2020.
Ўқилди: 7738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.