Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Россиянинг энг муҳташам стадионлари

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz бугундан бошлаб дунёнинг энг муҳташам стадионлари ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан таништиришни бошлайди. Биринчи бўлиб Россиядаги энг кўркам 5та арена билан яқиндан таништириб ўтамиз.

5-ўрин “Санкт-Петербург арена”

Ушбу стадионни қуриш ишлари 2007-йилда бошланган бўлсада, 2017-йилдагина қуриб битказилди. Ўйингоҳ дунёнинг энг қиммат ареналаридан бири хисобланади. Қурлиш бошида 7 миллиард рубл сарф этилиши таҳмин қилинган ўйингоҳни қуриб битказиш 48 миллард рублга тушди. “Зенит” клубининг уй стадиони ўз бағрига 67 минг мухлисни сиғдиришга қодир.

Қурилганига кўп  бўлмай туриб, стадион Конфедерациялар Кубоги ва ЖЧ мусобақаларига мезбонлик қилишга ҳам улгургани таҳсинга сазовор. Муҳанддислар Россиядаги энг ноқулай об-ҳавога эга шахарда стадионнинг чимини аъло даражада сақлаб туриш учун турли замонавий ечимлардан фойдаланиб келишмоқда. Масалан, майдоннинг чими автомат равишда стадиондан ташқарига олиб чиқилиши мумкин. Бундан ташқари, аренанинг юқори қисми ёмғирли об-ҳавода тўлиқ беркилиши.

4-ўрин “Fisht oliymic”

Кавказдаги машхур чўққилардан бирининг номи билан аталувчи стадион 22-қишки олимпияда ўйинлари учун 2013-йилда қуриб битказилган. Унинг кўринишини алоҳида қайт этиб ўтиш жоиз. Стадион узоқдан тоғли қояни эслатиб юборувчи баландликка ўхшаб бунёд этилган.

Маълумотларга қараганда, ўйингоҳни қуриш учун 23,4 миллиард рубл сарф этилган. Бугунги кунда “Фишт” стадиони бир вақтнинг ўзида бағрига 45 минг мухлисни сиғдира олади. ЖЧ 2018 олдидан ушбу стадион қайта таъмирланди ва 2017-йилнинг 28 март куни расман очилиш маросими ўтказилди. Ўша куни стадионга ташриф буюрган мухлисалар Россия ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги ўйинга гувоҳ бўлишган.

3-ўрин “Откритие арена”

Кучли учликни Москванинг “Спартак” клубининг уй стадиони очиб беради. Ушбу ўйингоҳни қуриш ишлари 2007-йилда бошланган бўлишига қарамай, 2014 йилдагина ўз якунига етди. Жамоа раҳбари Леонид Фидуннинг айтишича, янги стадион “Спартак”га 14,5 миллиард рублга тушган экан. Айни дамда, стадион ўз бағрига 45 минг мухлисни сиғдиришга қодир.

Стадиондаги илк учрашув 2014-йилгнинг 5-сентябрь санасида ўтказилган. Ушбу арена шунингдек, турли ҳайкаллари билан ҳам Россияда жуда машхур. Айниқса, стадион олдидаги 24,5 метр баландликка эга гладиатор ҳайкалини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Шунингдек, “Откритие арена” турли концерт дастурларини ҳам ўзида қабул қилишга қодир. Бу ерда илк бор 2015-йилда Ҳиндистон элчихонаси ташаббуси билан “ҳоли” байрами ташкиллаштирилган. Шу кунга қадар, стадион бир нечта расмий маросимлар ва турли машхур хонандаларнинг консертларини муваффақиятли қабул қилишга улгурди.

2-ўрин “Казан Арена”

Ушбу ўйингоҳ 2013-йилнинг 14-июн санасида очилган бўлиб, Қозоннинг “Рубин” клуби учун уй стадиони вазифасини бажариб келмоқда. Маълумотларга қараганда, ўйингоҳни қуриш учун 14,5 миллиард рубл сарф этилган бўлиб, мухлисларнинг максимум сиғими 45 мингни ташкил этади. Шунингдек, ушбу стадион атрофида дунёдаги ҳеч бир стадионларда учрамайдиган улкан HD форматдаги тасвитларни намойиш этишга мўлжалланган экран мавжуд бўлиб, у стадионнинг ташқи қисмида жойлашган. Ҳайратланарлиси шундаки, ушбу экраннинг катталиги 4,2 минг квадрат метрни ташкил этади. Бундан ташқари, айнан “Казан Арена” стадионлар тарихидаги илк текин “wифи”ни мухлисларга таклиф этгани билан ҳам машхур.

Ўйин чоғида, стадион 45 минг мухлиснинг барчасини текин “Wi Fi” билан таъминлашга қодир.Стадионнинг ичида бир йўла 400 та видеокамера тўхтовсиз ишлаб туради. Стадионнинг кириш-чиқиш эшиклари шу қадар қулай ўрнатилган-ки, мухлисларнинг барчаси стадионни тарк этиши учун 8 дақиқа кифоя қилади.

1-ўрин “Краснодар стaдиум”

Бугунги кунда ушбу стадион нафақат Россиядаги, балки бутун дунёдаги энг замонавий ва кўркам стадион хисобланади. Шунигдек, ундаги қулайликларни Россиядаги бирорта бошқа стадионда учратмайсиз. 2013-йилнинг апрел ойида қурилиши бошланган арена 2016-йилнинг сентябрь ойида тўлиқ қуриб бўлингани таҳсинга сазовор. “Краснодар” клубининг уй ўйинларини ўтказувчи стадионнинг тўлиқ номи “Краснодар Стадиум” бўлиб, унинг қиймати 20 миллиард рублга тенг.

Бошқа стадионлардан фарқли ўлароқ, бу ўйингоҳ фақат футбол учрашувлари учун мўлжалланган. Шуниндек, стадаион трибуналари инфрақизил нурлар ёрдамида иситиш функсиясига ҳам эга. Бу Россиянинг совуқ иқлимида ҳам бемалол ўйинларни томоша қилиш имкониятини яратади. Энг қизиғИ шундаки, стадионнинг расмий таблоси мавжуд эмас. Ўйин ҳақидаги барча маълумотлар трибунанинг юқори қисмида ўрнатилган ва бутун стадионни қамрам олган экранларда акс этади. 2016-йилда “Краснодар стадиум” stadion.db нашри томонидан дунёнинг энг яхши футбол стадиони деб эътироф этилгани бежиз эмас.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:27, 14.02.2020.
Ўқилди: 7243 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.