Кириш Регистрация

Хабарлар

Топ клублар тарихидаги энг яхши тўпурарлар билан танишинг

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ топ клублардаги энг кўп голга ҳаммуаллифлик қилган футболчилар билан таништириб ўтган эдик. Бугун шу мавзунинг мантиқий давоми сифатида гранд жамоалар тарихидаги энг яхши тўпуарлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

“Реал Мадрид”

Криштияну Ронадуни бу рекордни ўзиники қилиб олиши учун деярли 10 йил керак бўлди. Портгуалиялик футболчи “қироллик клуби” сафида 438 та ўйинда майдонга тушган бўлсада, ўз ҳисобига 450 та гол ёзиб қўйишни уддалаган футбол тарихидаги ягона футболчи.

Барселона

Аргентиналик дахохисобида айнан дамда 622 та гол мавжуд бўлиб, футболчи бу кўрсатгични забт этиши учун 713 та ўйинда майдонга тушишига тўғри келди. Лео нафақат гол киритиш борасида, балки ассистлар борасида ҳам “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчи бўлиб турибди. Яқин 10 йил ичида ундан бу кўрсатгичларни “юлқиб” оладиган футболчи пайдо бўлмаса керак.

“Атлетико Мадрид”

Айни дамда Каталонияга кўчиб ўтган ГризманМадридликларнинг энг яхши тўпурари саналади. Унинг хисобида “матрасчилар” либосида киритилган 133 та гол мавжуд бўлиб, француз бу натижага эришиши учун 257 та ўйинда майдонга тушишига тўғри келган. Ундан кейинги ўринларда Торрес, Агуеро, Форлан, Фалкао сингари форвордларборишмоқда. Агар клуб ўз ҳужумчиларини сотиб юбормаганида, катта эҳтимол билан ушбу рекорд юқорида номи зикр қилинганлардан бирига настиб этган бўлар эди.

“Ливерпуль

Ҳозирги “Ливерпуль” қанчалар кучли бўлмасин, унинг футболчилари Иан Раш анча олдин ўрнатган(299 та гол)планкадан баландроқ сакрашни уддалай олганича йўқ. Маслан Салаҳнинг ҳисобида 89 та гол мавжуд ва у клуб тарихидаги 8-ўриндаги тўпурар футболчи холос. “Ливерпуль”нинг ўтган асрдаги юлдузи жамоа шрафини 590 та учрашувда ҳимоя қилганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

“Манчестер Сити”

Серҳио Агуеро кундан-кунга ўз рекордини катталаштириб бориш билан банд. Айни дамда унинг хисобида 252 та гол мавжуд бўлиб, футболчи 363 та учрашувда “шахарликлар” либосида майдонга тушишга улгурган. Унинг рекорди Мессиники сингари яқин йилларда янгиланмаслиги аниқ. Сабаби, клубнинг иккинчи рақамли тўпурари – Стерлинг хисобида атиги 84 та гол мавжуд холос.

“Челси”

“Челси” афсонаси Лэмпард Месси сингари клубдаги энг яхши тўпурар бўлибгина қолмай, энг кўп кўп ассистни амалга оширган футболчи ҳам саналади. Қаҳрамонимиз “Челси”дан кетганида унинг хисобида 210 та гол мавжуд эди. Ундан кейинги ўринда бораётган Дрогбада 164 гол мавжудлигини инобатга олсак, Френк “Челси” учун нақадар муҳим фигура бўлганини дарров англаб оламиз.

“Манчестер Юанйтед”

Уэйн Руни жамоага ўспирин пайтида келди ва клубни тирик афсона мақомида тарк этди. 559 та учрашув ва 253 та гол. Руни бу кўрсатгич борасида иккинчи ўриндаги Райн Гиггздан деярли 90 та голга илгарилаб кетган.

Арсенал

“Кононирлар” сафидаги барча замонлардаги энг яхши футболчи ва мухлислар ёқимтойи сифатида барчанинг ёдида қолган Анри хисобида 228 та гол мавжуд. Бу “Арсенал” тарихидаги энг яхши натижа бўлиб турибди. Ундан кейинги ўринни яна бир ўтмиш афсоналаридан бири Иан Райт ўзининг 149 та голи билан банд қилиб турибди.

“Ювентус”

Клуб афсонаси Дель Пьеро жамоа сафида энг кўп гол киритган футболчи эканлиги ҳеч кимга сир эмас. “кўҳна сениора” сафида 706 та ўйинда майдонга тушган афсонавий футболчи қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни боши узра кўтаришга муваффақ бўлди. Туринда унинг номи билан бир нечта маҳсулотлар ҳали ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

“Милан”

Барча бу жойда Инзаги ёки Шевченконинг бўлишини таҳмин қилган бўлиши мумкин, бироқ рекорд “Милан”нинг узоқ ўтмишдаги юлдузи Гуран Нордонга (213 та гол)тегишлилигача қолмоқда.

“Милан” сафида 40-50-йиллар оралиғида ҳарака қилган швед шу қадар яхши тўп сурган-ки, бирорта “россонери”лар сафида ҳаракат қилган футболчи унинг рекордини янгилай олгани йўқ.

“Рома”

“Бўрилар тўдасининг сардори” клуб сафида энг яхши тўпуарлигини яқин йиллар ичида ҳеч кимга бермоқчи эмас. Дарҳақиқат, унинг хисобида “Рома” либосида ўтказилган 785 та учрашув ва 307 та гол мавжуд.

Тотти янги асрда Римнинг тимсолига айланиб кетган супер мега юлдуз даражасига кўтарилди. “Рома” эса, уни ўз тарихидаги энг яхши тўпурар даражасига олиб чиқди.

“Бавария”

Герд Мюллер ўз вақтида чинакам гол машинаси бўлганини статистика айтиб турибди. “Бавария” сафида 575 та учрашув ва 515 та гол. Унга етиб олишнинг деярли иложи йўқ. Иккинчи ўринда бораётган Роберт Левандовскийнинг хисобида 226 та гол мавжуд холос.

ПСЖ

Энг қизиғи шундаки, Париж клуби ўз тарихини ёзишга ҳаракат қилаётган бўлсада, ўз тарихидаги энг яхши тўпурарни жамоада олиб қолишни истамаяпти. Гап Эдинсон Кавани ҳақида бораётганини дарров англадингиз менимча. Қаҳрамонимиз ПСЖ сафида 295 та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 199 та гол ёзиб қўйишни уддалаган. Бундай рекорд хатто Ибраҳимовичда(165 та гол) ҳам йўқ!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:38, 18.02.2020.
Ўқилди: 6808 марта.
Фикрлар: 4 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.