Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳимоячиси Джейми Каррагер «Атлетико» клубига қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.
«Бу «Ливерпул»ни хафа қилган кеча бўлди. «Атлетико» клуби қандай ўйин намойиш этиш кераклигини Юрген Клопп биларди. Албатта, ҳеч ким учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ гол ўтказиб юборишни хоҳламайди. Баъза шундай бўлади – омад рақибга бироз кулиб боқади ва бу учрашувнинг бошидаёқ олдинга чиқиб олади. «Ливерпуль» ўтказиб юборилган голдан жуда ҳам тушкунликка тушмади, лекин ҳеч қандай вазият содир эта олмади. Жамоага майдон марказида креативлик етишмаяпти ва жамоанинг анча бери бўлаётган муаммоси.
«Атлетико» клуби ҳимояда жуда яхши ўйин намойиш этганини қайд этиш керак. Муҳими, «Ливерпуль» тартиб-интизомни йўқоматди ва ҳеч ким қизил карточка олмади. Қолаверса, ҳисоб атиги 1:0. Бу “Ливерпуль” учун «Энфилд»да бўлиб ўтадиган жавоб учрашувидан олдин яхши ҳисоб, - Каррагернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.