Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида яна 2та ўйин бўлиб ўтди. Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Тоттенхэм» ўз уйида «Лейпциг»ни қабул қилиб, имкониятн бой берди.
Германияликлар ўйинни ўта фаол бошлаб, илк дақиқаларда иккита гол уриш имкониятидан фойдалана олишмади. "Шпорлар" посбони Уго Льорис 2та сэйв намойиш этишга муваффақ бўлди.
Умуман олганда, Льорис ўйин давомида яна бир неча марта "Тоттенхэм"ни голдан қутқаришига тўғри келди. Аммо баҳснинг 58-дақиқасида Тимо Вернер пенальтидан йўллаган зарбани Уго қайтара олмади.
Учрашувнинг 73-дақиқасида эса Ло Чельсо томонидан йўлланган жарима зарбаси натижасида тўп "Лейпциг" дарвозабони қўлига, сўнгра устунга тегиб, майдонни тарк этди.
Шу тариқа, "Лейпциг" клуби жавоб ўйини олдидан чорак финалга чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлиб олди.
Европа чемпионлар лигаси, 1/8 финал, дастлабки ўйин
Тоттенхэм Англия – РБ Лейпциг Германия 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 58, пенальти Вернер.
Тоттенхэм – Льорис, Санчес, Дэвис, Орье, Алдервейрелд, Ло Чельсо, Жедсон Фернандеш (Ндомбеле, 64), Лукас Моура, Уинкс, Бергвейн, Алли (Ламела, 64).
РБ Лейпциг – Гулачи, Клостерманн, Мукиеле, Анхелиньо, Ампаду, Нкунку (Айдара, 74), Лаймер (Форсберг, 83), Забитцер, Хальстенберг, Вернер, Шик (Поульсен, 77).
Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (10), Забитцер (12), Вернер (33), Дэвис (56), Нкунку (72), Ламела (90).